RU

Последние новости

20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  23 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

“Фейеноорд” вакиллари “Бунёдкор”да бўлишди Новости

“Фейеноорд” вакиллари “Бунёдкор”да бўлишди

Шу кунларда Роттердамнинг “Фейеноорд” клуби вакиллари юртимизда бўлиб туришибди.

Бугун “Бунёдкор” стадионига “Фейеноорд” футбол клуби менежери жаноб Гидо Даниэль Вадер ҳамда ҳалқаро алоқаларни ривожлантириш мутахассиси Боэль Мелвин Жулиан ташриф буюрди. Голландиялик меҳмонлар даставвал “Бунёдкор” футбол мактабида яратилган шароитлар билан танишишди. Уларга Сергей Лушчан хамроҳлик қилди.

Шундан сўнг “Фейеноорд” вакиллари “Бунёдкор” стадионини кўздан кечиришди. “Алвон лолалар” юртидан ташриф буюрган меҳмонлар улкан спорт иншоати билан танишар эканлар, очиғи бу каби йирик спорт мажмуаси Европанинг кўзга кўринган жойларида ҳам йўқ эканлигини таъкидлаб ўтишди. Шунингдек, “Бунёдкор” сувини ичишиб, унинг ширин ва мусаффо эканлигига юқори баҳо беришди.

- Қишки йиғинларимиз доирасида “Бунёдкор” жамоаси билан Дубай шаҳрида назорат учрашуви ўтказган эдик. Ўша учрашув 1:1 ҳисобида якун топгани эсимда. Бу ерда яратилган шароитлар билан танишар эканмиз, келажакда яна ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича ҳамма имкониятлар борлигига амин бўлдим. “Бунёдкор” стадиони дизайни ва ундаги имкониятларни кўриб ҳайратландим, - дейди “Фейеноорд” клуби менежери Гидо Даниэль Вадер.

Голландиялик меҳмонлар “Бунёдкор” стадиони дастхатлар китобига ўзларининг дил изҳорларини ёзиб қолдиришди.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика