RU

Последние новости

14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  1 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  1 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  4 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  7 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  6 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  7 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1

Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ" Новости

Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Сўнги икки учрашувдан келиб чиқсак. Биз кўпроқ тўпга эгалик қилдик. Бугунги рақибимиз чемпионат лидерларидан бири эди. Бугунги ўйинимиздан қониқдим, натижадан эса йўқ.

- Бугун жамоа кўп вақт тўпга эгалик қилишига қарамай, рақиб дарвозасида яққол хавфли вазият ярата олмади. Бунга сабаб нима? Фақатгина Нимели ўйинга қўшилганидан сўнг ҳужумчилар хавфлироқ кўриниш олди. Бугун Улуғбек Ҳошимов ҳам орқада кўпроқ ўйнади.

- Рақиб ҳам яхши ҳимояланди. "Насаф" жамоаси қандай даражада эканлигини биласиз. Рақиб биз йўл қўйган хатодан унумли фойдаланди, биз эса йўқ. Бизда кичик вазиятлар бўлди. Сўнги икки учрашувни таҳлил қилиб чиқдик. Бугун эса тўпга кўпроқ эгалик қилдик. Рақиб дарвозаси томон паслар орқали кириб бордик. Ўтиш фазаларида яхши ҳаракатландик. Лекин гол урмадик ва мағлуб бўлдик.

- Ўйин сўнгидаги белгиланмаган пенальти ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Мен вазият такрорини ҳали кўрмадим. Ҳакамларнинг қарорини текширадиган мутасаддилар бор.

- Жамоа бугун иккинчи бўлимда яхши ҳаракатланди. Ҳужумларни якунлайдиган ва ўйин натижасига таъсир ўтказадиган футболчи топилмадими?

- Йигитлар яхши ҳаракат қилишди, аммо рақибнинг таъсири ҳам бор. Биз қанотларда яхши ҳаракат қилдик. Рақиб жарима майдончасида эса бироз камчиликлар кузатилди. Мухлисларимизга раҳмат айтаман. "Насаф" жамоаси Осиё чемпионлар лигаси иштирокчиси ва ОЧЛ финалчиси билан тенгма-тенг курашган жамоа эканлигини биламиз.

- "Сурхон" жамоаси иккинчи даврадаги учрашувларини ўз ўй стадионида ўтказиши мумкин деган хабарлар тарқалди. Шу ҳақида маълумот бера оласизми?

- Тўғриси хабарим йўқ. Янгилик эшитсам, дарров сизларга етказамиз. Матбуот хизматимиз хабар беради.

"Сурхон" матбуот котиби

- Иккинчи даврада Термизга қайтамиз.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика