Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"
27 окт 22:19
Новости
Февзи Давлетов: "Мағлубиятли сериямиз қачондир тугаши керак эди"
Февзи Давлетов: "Кетма-кет 3 та мағлубиятдан сўнг футболчиларнинг руҳиятини ўнглаш асосий масала эди. Йигитлар уддалашди. Биринчи бўлимда жуда яхши ҳаракат қилдик. Ўйинни соддалаштириб, тўпни рақибга топширдик ва прессинг орқали ўйнашга уриндик. "Андижон"нинг аввалги баҳслардаги муаммоларини ўрганиб чиқдик. Бу серия қачондир тугаши керак эди. Йигитлар барчасини тўғри бажаришди".
- "Андижон" Чемпионлар лигасининг 3 та ўйинида 3 та дуранг ўйнади. Уларнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Имконият ҳар доим бўлади. Учта ўйин дуранг. "Андижон" гол уришда муаммоларга дуч келяпти. Ҳали имконият бор, курашиш керак.
- Жамоа ёшлари ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ёшларни майдонга тушириш учун ҳисоб яхши эди, бунинг устига рақиб қизил карточка олди. Ёшлар мавсумолди баҳсларида кучли жамоаларга қарши ўйнашган, қачондир уларни майдонга тушириш керак-ку. Тўртинчи голдан сўнг футбол ўйнашдан тўхтаб қолдик, шу нарса бироз ёқмади. Ўша темпда давом этиш керак эди. Йигитларда потенциал бор, асосийси ишлашдан тўхтамаслик лозим.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Комментарии