RU

Последние новости

22:38Вадим Абрамов: "Биринчи таймда масалани ҳал қилдик"  0 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  98 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2

Февзи Давлетов: “Бухоро”га қарши ўйин қийин бўлади" Новости

Февзи Давлетов: “Бухоро”га қарши ўйин қийин бўлади"

Бугун Бекободнинг “Металлург” жамоаси аъзолари 7 май куни Бухорода бўлиб ўтадиган 8-тур учрашувида иштирок этиш учун сафарга жўнаб кетишади.

Мавсумни кўтаринки кайфиятда ўтказаётган бу икки жамоа ўртасидаги учрашув муросасиз ҳамда қизиқарли кечиши кутилмоқда. Бекободликлар бу ўйинга Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” стадионида тайёргарлик кўришди.

Бўлғуси учрашув ҳақида тўхталар экан, жамоа катта мураббийи Февзи Давлетов ўйин “Металлург” учун қийин кечишини яширмади. “Жамшид Саидов ҳамда Тачмурод Агамуродовлар бошчилигида Бухорода жуда кучли жамоа шаклланди. Бу ишга ўтган йилги мавсумнинг иккинчи даврасидаёқ пойдевор қўйилганди. Қишки ўқув-машғулот жараёнида таркиб яна бир қатор тажрибали ўйинчилар билан тўлдирилди. Айни пайтда “Бухоро” совринли ўринлар учун курашаяпти, деб бемалол айтиш мумкин. Шу маънода биз учун ўйин осон бўлмайди. Аммо, “Металлург”да ҳам кўтаринки кайфият ҳукмронлик қиляпти. Қолаверса, сўнгги учрашувдаги муҳим ғалаба йигитларнинг ўзларига бўлган ишончларини янада оширди. Шундай экан, биз Бухорога ижобий натижа учун йўл олаяпмиз”, дейди “Металлург” устози.

"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика