RU

Последние новости

08:07Самвел Бабаян Остон Ўрунов ҳақидаги саволга жавоб берди  0 07:40Суперлига. Бугун яна 3 та баҳс бўлиб ўтади  1 07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  1 07:00ЕЧЛ. "Ньюкасл" — "Барселона" 1:1  20 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  40 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  137 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  17 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  13 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  7 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5

Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди" Новости

Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"

Суперлига 14-туридан ўрин олган ОКМК - "Сурхон" учрашувидан сўнг (0:1) меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бизга бу ғалаба жуда керакли эди. "Шўртан" билан ўйиндаги натижада ўзимиз айбдормиз. Бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Биринчи бўлим жуда сифатли бўлди. Икки жамоа ҳам тезроқ гол уришга ҳаракат қилди. Танаффусдан кейин гол урдик, иккинчи голни ҳам уришимиз мумкин эди. Вазиятларимиз ҳам етарлича бўлди. Гол урмаганимиздан сўнг асабийлаша бошладик. Кейин эса ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Биринчи давранинг сафар учрашувларидаги дастлабки ғалабамизни қўлга киритдик" - дея фикр билдирди Февзи Давлетов бугунги учрашув ҳақида.


- "Шўртан"га қарши ўйиндан сўнг тайёргарликда ва тактикада қандайдир ўзгаришларга қўл урдингизми?


- Ҳа, ўзгариш қилсак бўларди, аммо биз ҳимояда мустаҳкамроқ ўйнашимиз керак эди. Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик ва аламли тарзда мағлуб бўлдик. Бугун эса биз ғалаба қозона олдик.


- Иқтидорли Асилбек Жумаев майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаради, аммо сўнгги ярим йил давомида Жумаевда реализация масаласида муаммолар кузатилаётган эди. Бугунги гол, ёш футболчига янада кўпроқ гол уришга ёрдам бериши мумкинми?


- У кўп меҳнат қилади, аммо реализация - муҳим жиҳат. Масалан, Европа футболига қаранг, вингерлар бир мавсумда нечта гол уради. Ушбу жиҳат устида янада кўпроқ ишлаши керак. Кўпроқ гол урса, мен фақатгина хурсанд бўламан. Асилбек бугун яхши пасларни ҳам амалга оширди.


- Ўтган ўйинларда жамоада реализация масаласида катта муаммолар кузатилган эди. Бугунги ўйинда ҳам "Сурхон" вазиятлардан фойдаланиш бўйича қийинчиликларга дуч келдими?


- Биз ҳар доим етарлича вазиятлар ярата оляпмиз. Энди "Бухоро"га қарши ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Шундан сўнг, реализация масаласида иш олиб борамиз. Бу ишга жиддий ёндашишимиз керак бўлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика