RU

Последние новости

17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  1 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  3 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  94 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4

Февзи Давлетов: "Артём Потапов "Сурхон" билан шуғулланмоқда. Унинг келажаги борасида аниқ тўхтамга келамиз" Новости

Февзи Давлетов: "Артём Потапов "Сурхон" билан шуғулланмоқда. Унинг келажаги борасида аниқ тўхтамга келамиз"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Февзи Давлетов фикрларини билдирди.

"Биринчи ўринда йигитларни ва мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи бўлимда бироз тетиклик ва тезлик етишмади. Йигитларга қанотларни ишга солишни айтдик. Рақиб кўпроқ марказга эътибор бераётганди. "Металлург" бизни яхши ўрганди ва иккинчи зонада кутиб олди. Қарши ҳужумга ўтишга интилди. Иккинчи бўлимда қизил карточкадан сўнг бир киши кам бўлиб қолдик. Футболчилар керакли хулосаларни чиқаришди. Ўйлайманки, яхши ўйин ва дарс бўлди",- дейди Февзи Давлетов. 

- "Сурхон" бир киши кам ҳолатда ҳам характер кўрсата олди. Бундай паллада иккита нарса бош планга чиқади: мураббий тактикаси ва жисмоний устунлик. Сизларда қайси бири ўхшади?

- Рақиб юқори прессинг қилганида бизга қийин бўларди. Улар бизга енгиллик яратиб беришди. Ҳужум қилишга ҳам имконият берди. Жарима зарбасида ҳам шундай ҳолат.

- Журналистлар учун ажратилган худудда биринчи бўлимда Давлетов аут деб  бақириб ўтиришди?

- Буни эътиборга олиш керакмас. Ҳамма ўз ишини қилгани яхши. Футбол 90 дақиқа ўйналади. 

- Аввалги матбуот анжуманида Сильванус Нимели масаласига нуқта қўйилди. Артём Потапов борасида ҳам якуний қарор қабул қилиндими?

- У жамоа билан шуғулланмоқда. Олдинда унинг келажаги ҳақида аниқ тўхтамга келамиз. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Жамоада қолишни истайдими ёки йўқ каби деталлар бор. Биринчи давра якунланишига яна 2 та ўйин қолди. Шундан сўнг маълум бўлади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика