RU

Последние новости

08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  0 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  7 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  6 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  34 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  2 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  12 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  65 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  308 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12

Феруза Жўрабоева: “Бугун омад етишмади, навбатдаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз” Новости

Феруза Жўрабоева: “Бугун омад етишмади, навбатдаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати 11-туридан ўрин олган “Нефтчи”W - “Пахтакор” W (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Феруза Жўрабоева қуйидагича фикрларни билдирди.

Бугун яхши учрашув ўтказдик деб ўйлайман. Бугунги мағлубиятга жамоамиздаги айрим асосий таркиб фуболчилари ўйинда иштирок эта олмаганлиги сабаб бўлди, умуман олганда кучли рақибга қарши ёмон ўйин ўтказмадик. Нима ҳам дердик, бугун омадимиз келмади, навбатдаги учрашувларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Бугун жамоамизнинг асосий ҳимоячиларидан бири учрашувда иштирок этолмаганлиги учун ҳимояда ўйнашга мажбур бўлдим. Олдимизда қийин учрашувлар кутиб турибди, чемпионат ҳали олдинда, насиб бўлса астойдил ҳаракат қилиб “Нефтчи” аёллар жамоасини ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшаман деган умиддаман. Келажакдаги мақсадим – ўз устида кўпроқ ишлаб, Ўзбекистон аёллар терма жамоасида ўйнаш, шунингдек Фарғонада аёллар футболини ривожлантиришга ҳиссамни қўшишдан иборат.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика