Феруз Бобоқулов: "Жанг" бўлишини билардик"
21 апр 2016 22:01
Новости
Феруз Бобоқулов: "Жанг" бўлишини билардик"
- Биринчи бўлимда мураббийларимизнинг кўрсатмасини тўлақонлик бажарди. Эътибор берган бўлсангиз, бўлимнинг ярим соати бизнинг устунлигимизда ўтди. Агар мезбонлар ҳисобни қисқартиргунига қадар, учинчи голни ҳам урганимизда ўйин назарий жиҳатдан ғалаба қозонган бўлардик. Ўша вазиятдан фойдалана олмадик ва гол ўтказиб юбордик. Айтишадику, гол урмасанг сенга уришади, деб. Боз устига, асосий таянч ярим ҳимоячимизни жароҳат олгани бизга панд берди. Унинг ўрнига майдонга тушган жамоадошим негадир майдонда "йўқолиб" қолди.
Бугун жанг бўлишини билардик. "Оқ-тепа" ўз майдонидаги учрашувларда истаган рақибига кураш таклиф қилади, керак бўлса, ғалаба қозонади. Шунинг учун беллашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Бугун биринчи марта ҳужумчи сифатида ҳаракат қилдим. Аввалги баҳсларда қанот ярим ҳимоясида ўйнаб келаётгандим. Голларимга келсак, вазият бўлди, урдим, - дейди ҳужумчи.
Комментарии