RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Феруз Бобоқулов билан Азиз Ибрагимов “Андижон”да Новости

Феруз Бобоқулов билан Азиз Ибрагимов “Андижон”да

“Андижон” таркибидаги ўзгаришлар давом этади.
Жамоа йиғинига куни-кеча иқтидорли ҳужумчи Феруз Бобоқулов келиб қўшилди. Жума куни ўтказилган машғулотларда футболчи иштирок этди. Шу куни машғулотни кузатиш мақсадида “Соғлом Авлод” стадионига борганимизда, ашаддий ишқибозлар юқори тайёргарлик билан Азиз Ибрагимовни интизорлик билан кутаётганди.

Аввал сайтимиз орқали хабар берганимиздек, Чехиядаги ҳамюртимиз шу кунларда “бургутлар” лагерига етиб келиши кутилаётганди. Режага кўра,  машғулот пайтида, Ибрагимов кутилганидек, “Соғлом Авлод” стадионига кириб келди. Шунда мухлислар катта иштиёқ билан келган футболчини карнай-сурнай садолари билан кутиб олди.

Махаллий ишқибозларнинг бундай эътиборидан тўлқинланиб кетган Азиз Ибрагимов қувончини яширмади ва “Андижон”га келиб адашмаганини ҳис этди. Ибрагимов дастлаб клуб раҳбарияти билан кўришиб, суҳбатлашгач, мухлислар ўтирган трибуна томон йўл олди ва уларга бундай эътибор учун миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида мухлислар етакчиси Нодирбек Тўйчиев ҳам Ибрагимов билан саломлашиб, жамоанинг шундай оғир кунларида таклифни рад этмагани учун футболчига раҳмат айтди. Қолваерса клубни олий лигада қолиш йўлида ёрдам беришини бутун Андижон ахли Ибрагимовдан ҳам кутаётгани таъкидлади.

Азизни инсонийлик жиҳатдан бошқаларга нумуна бўлишга арзийдиган футболчи эканлигини билиб олиш қийин кечмади. Машғулотни диққат билан кузатиб, у тугаганидан сўнг ҳар бир футболчи билан қўл бериб суҳбатлашиб чиқди. Ўз вақтида “Машъал”да бирга ўйнаган жамоадоши Шуҳрат Мирхолдиршаевни кўриб, хурсандлигини яширмади. Қолаверса Ибрагимов бош мураббий Сергей Шевченко билан ҳам кўришиб, яқиндан танишди.

Айтиш лозимки, охирги кунларда жамоанинг машғулотини кузатиш мақсадида 100тадан кам бўлмаган ишқибозлар ташриф буюрмоқда.

Бугун “Андижон” жамоаси режага кўра, Фарғонада “Нефтчи” ёшлар жамоасига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушади. Мазкур ўйин “Қиргули СК”да кечади. Шундан сўнг андижонликларнинг йиғини пойтахтга кўчади.

фото: Элмурод Эрматов
Исломбек РУСТАМБЕКОВ.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика