Фернанду Сантуш: "Ўйин шу қадар ёпиқ эдики, сабр билан ўйнамасак, гол уролмасдик"
25 ноя 2022 10:54
Новости
Фернанду Сантуш: "Ўйин шу қадар ёпиқ эдики, сабр билан ўйнамасак, гол уролмасдик"
"Бизга тажовузкорлик етишмади. Танаффус пайтида мен сабр қилиш кераклигини, лекин барибир натижани унутмасликни айтдим. Ўйин шу қадар ёпиқ эдики, сабр билан ўйнамасак, гол уролмасдик.
Футболчилар мени тушунишди ва ҳужумда ҳаракатларини ўзгартиришга ҳаракат қилишди, натижада пенальти ишлаб олишди. Кейин кутилмаганда гол ўтказиб юбордик, бунга йўл қўймаслик лозим эди.
Асосийси, уч очко қўлга киритилди. Уругвай ва Корея ўртасидаги ўйинда қайд этилган дуранг муҳим эмас", – деди Сантуш.
"H" гуруҳида Португалия 3 очко билан пешқадамлик қилган бўлса, Корея (1), Уругвай (1) ва Гана (0) учинчи ўринни эгаллади.
Португалияликлар 28 ноябрь куни 2-турда Уругвайга қарши баҳс олиб боришса, Гана терма жамоаси шу куни Жанубий Корея билан ўйнайди.
Комментарии