RU

Последние новости

20:43"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  3 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  0 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  5 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  1 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  0 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  8 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  10 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0 15:46"Футбол олами". Бабаян қуюшқондан чиқди ёхуд 1-тур ҳақида батафсил  0 15:33Про лига янги мавсумига қуръа ташланди: "Металлург" илк турда сафарда, "Ғазалкент" эса уйда ўйнайди   2 15:16Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди  36 14:55Слот АПЛда стандарт вазиятлар билан боғлиқ оммавий тренддан норози  3

Фернандеш АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди Новости

Фернандеш АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи кимлигини айтди

"Олд Траффорд"га келганига кўп бўлмаганига қарамасдан, Бруну Фернандешни кўплаб футболчиларга қиёслашди, шу жумладан Эрик Кантонага ҳам.

Бироқ Брунунинг ўзи бошқа ярим ҳимоячидан ўрнак олади ва уни АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи деб ҳисоблайди.

"Балки, мен Пол Скоулзга ўхшашга истарман. Пол доимо рақиб жарима майдончаси ёнида ўйнарди, ассистентлик қилишни ёқтирарди ва голлар урарди.

Ўтган мавсумда "Брюгге"га қарши ўйинда бир нарсани сезиб қолдим. Ошхонага кирганимизда телевизорда Пол Скоулзнинг МЮ таркибидаги голларини кўрсатишаётганди. 

Овқатландик, бироқ видеони томоша қилишда давом этдик. Ўшанда Фредга қараб: "Сен ҳам шундай бўлишинг керак. Полга қара, рақиб жарима майдончасида қандай ўйнамоқда. Сен эса дарвозага зарба бермайсан", дедим. Шу куни Фред иккита гол урди.

Скоулз АПЛ тарихидаги энг яхши ярим ҳимоячи бўлган деб ўйлайман. Кўпчилик Фрэнк Лэмпардни ҳам бу борада санаб ўтади, чунки у кўпроқ голлар урган. Шунингдек, "Ливерпуль" таркибидаги Жерард ҳам зўр бўлган. Бироқ ушбу учала футболчиларнинг ўртасидаги фарқ жуда катта.

Тўғрисини айтаман, Англиядаги ярим ҳимоячиларда у каби сифатларни кўрмадим. Менимча, сўнгги уч авлод футболидаги энг яхши ярим ҳимоячи мен учун Пол Скоулз", - деди Фернандеш.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика