Фергюсон: "Кэррик - энг яхши инглиз футболчиси, де Хеа эса ҳаммасидан ҳам кўпроқ хурсанд қиляпти"
23 дек 2014 14:46
Новости
Фергюсон: "Кэррик - энг яхши инглиз футболчиси, де Хеа эса ҳаммасидан ҳам кўпроқ хурсанд қиляпти"
"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ўзининг эски жамоаси ўйини ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Ҳозир ҳам жамоада кучли футболчилар бор. Кэррик нафақат инглиз футболидаги энг яхши марказий ярим ҳимоячи, балки энг яхши инглиз футболчиси ҳамдир. Ван Персига келадиган бўлсак, у жаҳон чемпионатида кўп куч ишлатди, аммо Робин иккинчи даврада ўзини кўрсатади.
Руниниг ҳолати жуда яхши. Бу футболчи доимо гол ура олади. Ҳозирда, ҳаммадан ҳам кўпроқ мени хурсанд қилаётган - де Хеа. Биз уни йигитчалигида харид қилган эдик, аммо ўшанда ҳам маҳоратли дарвозабон эди. Унинг иқтидори ўзгача ва айни дамда биз бунга гувоҳ бўляпмиз. Ҳамма футболчилар сафга қайтганида, жамоанинг ишлари анча юришади" - дейди Фергюсон.
Комментарии