Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"
		
		17 июн 01:42
        Новости	
	 
				 
				Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"
Рио Фердинанд Бруну Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби берганига муносабат билдирди.
			"Бу фақат бир нарсадан – садоқатдан далолат беради. Мен бу сўз кўп ишлатилишини биламан, лекин биз клублар ва ўйинчилар томонидан унинг амалда кўрсатилишини камдан-кам кўрамиз.
Бу бизнес эканлигини тушунаман. Менимча, у шундай ўйлаган: "Менинг "Юнайтед"да тугатилмаган ишларим бор. Ҳа, бу ерда менга яхши маош тўлашади. Мухлислар мени севишади". Мен уни янада кўпроқ ҳурмат қилишни бошладим.
Агар у кетганида, мен буни юз фоиз тушунардим. Лекин унинг қолиб, "бу ерда яна кўп ишларим бор" дегани унинг шахсиятини кўрсатади ва мураббийларнинг унга боғичини ишонч билан беришларига яна бир сабабдир.
Унинг ўрнида бўлсам, "йўқ" дейишга қийналардим, деб ўйлайман. Тўғрисини айтиш керак", – деди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии