RU

Последние новости

06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:40ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  1 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  8 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  28 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  85 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  10 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  12 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  12

Фердинанд: “Бу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим” Новости

Фердинанд: “Бу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд коронавирес пандемияси туфайли АПЛ баҳсларини муддатидан олдин тугатиш ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Менинг фикримча, ушбу мавсум натижаларини бекор қилиш лозим. Биламан, кўплаб “Ливерпуль” фанатлари  бу гапларимдан кейин “Манчестер Юнайтед”ни қўллаш мақсадида шу фикрларни билдирди” деб айтиши мумкин. Гап бунда эмас, шунчаки бу мавсумни қандай тугашини тахмин қилолмаяпман. Таваккал қилиш вақти эмас. Ҳаммаси оддий. 

Барча ўйинлар ёпиқ эшиклар ортида ўтган тақдирда ҳам, майдонда футболчилар ҳаракат қилишадику?! Улар инсон эмасми? Коронавирус уларни ўз домига тортиши мумкинку. Футболчилари бу касалликдан тўлиқ халос бўлмасликлари ёки бирор бир бошқа футболчига вирусни юқтиришлари ҳам мумкинку. Шу сабабли мавсумни давом эттириш тўғри қарор бўлмайди.

Қолаверса, стадионларда аренада хизмат қилувчи хавфсизлик хизмати ходимлари ва бошқалар бўлишади. Ҳамма хавотир остида бўлади. Бу мавсумдаги барча амбицияларни унутиш керак. Гап ҳаёт-мамот  масаласи ҳақида, инсонлар тақдири ҳақида кетмоқда. Бундай ҳолатда футбол иккинчи “план”да бўлади. Эшитинг, биз барчамиз футболни яхши кўрамиз. Мен футболни севаман. Аммо бу ҳаёт ёки ўлим эмас. Қачонки вазият шунгача етиб борадиган бўлса, сиз одамлар соғлиғини ҳаммасидан устун қўйишингиз лозим. 

Мавсумни янгидан бошлаш керак. Бу борада вазият ижобий томонга ўзгариши билан биз янги мавсумни келган жойидан давом эттирсак бўлади. Аммо бу воқеа яқин орада рўй беришига мен ишонмаяпман. 

Агар кейинги ойдан ҳаммаси ўз ҳолига қайтса, мамлакат нормал ҳаёт тарзига ўтса, мавсумни келган жойидан давом эттириш мумкин. Аммо бизга айтилаётган гап сўзларга қараганда, бу ҳолат бу яқин вақт ичида руй бермаслиги мумкин”, дея Фердинанд ўз фикрларини Инстаграмдаги саҳифасида билдириб ўтди.

Рейтинг: -20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика