"Фенербахче" "Манчестер Сити" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
31 янв 2023 14:55
Новости
"Фенербахче" "Манчестер Сити" ҳимоячисини сотиб олмоқчи
"Фенербахче" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокерга қизиқиш билдирмоқда.
"ASpor" хабарига кўра, Туркия клуби англиялик футболчи учун 6,15 млн фунт стерлинг беришга тайёр. "Фенербахче" Уокерга яхши маош билан узоқ муддатли шартнома таклиф қилмоқчи.
Туркияда трансфер ойнаси 8 февралда Англиядагидан кечроқ ёпилади.
32 ёшли футболчи "Манчестер Сити" сафига 2017 ёзида келиб қўшилган. Уокернинг "Transfermarkt" порталида трансфер нархи 15 млн еврони ташкил этади.
Англиялик ҳимоячи жорий мавсумда "шаҳарликлар" таркибида турли мусобақаларда жами 14 та ўйинда майдонга туширилди. Унинг ҳисобида ягона асист мавжуд.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Комментарии