RU

Последние новости

07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  2 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  2 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  3 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  5 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  26 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  64 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  4 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2

fcnasaf.uz: Ёшлар лигаси: “Насаф” – “Бухоро” 4:1 (тўлиқ шарҳ) Новости

fcnasaf.uz: Ёшлар лигаси: “Насаф” – “Бухоро” 4:1 (тўлиқ шарҳ)

Ёш футболчиларимиз иккинчи даврадаги иккинчи ғалабани тантана қилишди.

Раҳматилла Муҳаммедраҳимов шогирдлари ортиқча қийинчиликсиз бухоролик тенгқурларини таслим этишди. Учрашувнинг 24-дақиқасида Ислом Рашидхоновнинг чап қанотлан ҳаволатиб жарима майдончасига узатиб берган тўпини Бобур Абдуҳолиқов боши билан узоқ бурчакка йўналтирди-1:0. Орадан тўрт дақиқа ўтар-ўтмас Абдуҳолиқов ажойиб паси билан ҳужумдаги шериги Кенжа Тўраевни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқарди. Тажрибали ҳужумчи бу вазиятда қийинчиликсиз тўпни дарвоза тўрига йўллади -2:0. Бўлимнинг сўнгги дақиқаларига келиб Бобур Абдуҳолиқов бу сафар жамоадоши Достонбек Бердиқуловга тўпни қулай тарзда етказиб берди. Натижада ҳисоб 3:0 кўринишига келди.
 

Иккинчи бўлим бошида ёшларимиз сардори Достон Бердиқулов ўз жарима майдончаси ичида рақиб ҳужумчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. 11-метрлик жарима тўпини Акобир Тўраев дарвозана аниқ йўллади-3:1. Ўйинга якуний нуқтани Кенжа Тўраев қўйди. Бу сафар жамоадошлари бошлаган ҳужумни тажрибали ҳужумчи дарвозанинг узоқ пастки бурчагига йўналтириб, ҳисобни йириклаштирди -4:1.
 

Ёшлар лигаси, 19-тур. 21.08. 2015.
 

“Насаф” - “Бухоро”  4:1 (3:0)

Қарши. “Меҳнатчи” стадиони.

Ҳакамлар
: Анатолий Рубаков, Зуфар Элибаев, Фарҳод Усмонов, Комилжон Расулов.

Назоратчи: Гали Имомов.

“Насаф”: 30. Ўткир Юсупов (1. Алибек Туробов, 46), 2. Самандар Очилов (с) (15. Ботиржон Тўраев, 50), 4. Сардор Саъуллаев (20. Наврўз Иззатиллаев, 50), 5. Раҳимбек Жавлиев, 7. Сирожиддин Қўзиев (33. Акбар Муродов, 57), 8. Баҳром Абдураҳимов, 10. ислом Рашидхонов, 14. Бобир Абдуҳолиқов (9. Дилшод Хушбаков, 70), 16. Дониёр Нарзуллаев (55. Жаҳонгир Қурбонов, 85), 17. Достон Бердиқулов, 28. Кенжа Тўраев (22. Ислом Кенжабоев, 70).

“Бухоро”: 25. Шоҳжаҳон Насимов, 2. Азиз Очилов, 3. Миржалол Жумаев, 4. Азамат Аҳроров, 5. Меҳрож Ғуломов(89. Мирфайз Муҳиддинов, 46), 6. Наримов Ҳасанов (17. Жамшид Ҳасанов, 46), 7. Азизбек Муротов (22. Азамат Самиев, 77), 9. Нодиржон Давлатов (21. Руслан Асланов, 46) 10. Ислом Ҳолиқов (77. Феруз Мўинов, 59), 11. Акобир Тўраев, 15. Равшан Асланов (с) (14. Салимбек Каримов, 87).

Захирадагилар: 12. Александр Корнейчук,

Голлар: Бобур Абдуҳолиқов (24), Кенжа Тўраев (28), Достон Бердиқулов (43) – Акобир Тўраев (53).

Огоҳлантиришлар: Акобир Тўраев (41). Д.Бердиқулов (53), Салимбек Каримов (89).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика