RU

Последние новости

13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  2 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  16 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  5

Фахрийлар. “Қўқон-1912” – “Нефтчи” 3:0 Новости

Фахрийлар. “Қўқон-1912” – “Нефтчи” 3:0

Кеча Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида фахрий футболчилар ўртасида республика биринчилигининг минтақавий саралаш учрашуви бўлиб ўтди.

Унда вилоятимизнинг икки жамоаси “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” жамоаларининг фахрийлари учрашдилар.

Ҳар икки жамоа бундан олдин андижонлик фахрийларга қарши ўйин ўтказишган эди. “Нефтчи”  фахрийлари “Андижон” фахрийлари устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, жамоамиз фахрийлари Андижондан 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан қайтиб келишган эди.

Фахрийлар ўртасидаги мусобақанинг финал қисмига чиқишни мақсад қилган  “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” фахрийлари ўзаро ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга чиқишди. Бу учрашувда ҳар икки жамоа таркибида яқин ўтмишнинг бир қатор юлдуз футболчилари майдонда ҳаракат қилишди. “Нефтчи” таркибида Андрей Фёдоров, Мурод Исмоилов, Олег Буров, Асад Дўрмонов каби фахрийлар тўп суришди. Қўқонлик мухлислар эса Нўъмон Ҳасанов, Муҳиддин Абдувалиев, Алишер Отажонов, Маъмур Мансуров, Саид Шокиров каби бир қатор севимли футболчиларини яна яшил майдонда кўришди.



Ўйинда катта ташаббусга эга бўлган жамоамиз фахрийлари биринчи бўлимнинг ўзидаёқ майдонда ким устун экалигини кўрсатиб қўйишди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Алишер Отажонов ҳисобни очган бўлса, 8 ва 28-дақиқаларда Саид Шокиров дублга эришди.

Иккинчи таймда жамоалар ҳарчанд уринишмасин дарвозаларга бошқа гол киритилмади. Шундай қилиб фахрийлар ўртасидаги вилоят дербисида жамоамизнинг фахрий футболчилари 3:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Фахрий футболчиларимиз навбатдаги учрашувни 30 сентябрь куни андижонлик фахрийларга қарши ўтказишади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика