RU

Последние новости

22:07Гнабри "Реал" билан ўйин олдидан: "Яхшиси вазиятлардан фойдаланиш ва ўйинни ўлдириш керак"  0 21:42Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак"  4 21:23Роналду "Интер Майами"га ўтиши мумкин — журналист Абдулазиз Ал Осаими  6 20:55"Реал" ва Испания терма жамоаси собиқ бош мураббийи "Бавария"ни рад этди  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ўз майдонида "Тоттенхэм"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  25 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  3 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  12 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  61 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13

Фатининг отаси "Барселона"дан қаттиқ ранжиган ва ўғлини бошқа клубга олиб кетмоқчи Новости

Фатининг отаси "Барселона"дан қаттиқ ранжиган ва ўғлини бошқа клубга олиб кетмоқчи

Ансу Фатининг "Барселона"даги келажаги сўроқ остида.

Маълумотларга кўра, 20 ёшли ҳужумчининг отаси Бори Фати ўғлига тақдим этилаётган ўйин вақтидан норози ва уни бошқа клубга кўчиб ўтишини истайди. 

"Агарда ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, уни бошқа клубга олиб кетардим, лекин у (Ансу) "Барселона"да қолишни истайди. Ота сифатида мени жахлим чиқяпти. Ансу бундай кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани асабимга тегмоқда ва баъзида мен мураббий сифатида эмас, ота сифатида ўйлашни, фикрлашни бошлаяпман. Мен Матеу (Алемани "Барселона" директорларидан бири)га қўнғироқ қилдим, у бизга Ансу клубнинг муҳим футболчиси эканлиги, улар ўғлимга тўлиқ ишониши ва қадрлашини айтди.

Ота сифатида мени фикрим бошқачароқ, балки мен адашаётгандирман. У сизнинг 10-рақамли ўйинчингиз, у бу рақамни (Лионель) Мессидан кейин ҳеч ким олишга жазм эта олмаётганда бажарди. Менга эса уларнинг ўғлимга нисбатан муносабати буткул ёқмаяпти. Мен дақиқаларни назарда тутяпман. Бир дақиқа, икки, уч… Жароҳатдан аввал у Гризманн, Дембеле ва Суарес бор таркибда муҳим футболчи эди. Хоп, Ансу асосий таркибда ўйнасин демаяпман, клубдаги барча ҳужумчилар феноменал даражадалигини биламан, лекин биз Испания ва барселоналик, "Ла Масия"дан чиққан Ансу Фати ҳақида гапиряпмиз..."

Аввалроқ, айнан Бори Фати Твиттерда "Барселона" саҳифасини ўқишни тўхтатиб, "Бавария"га обуна бўлгани эътиборимизни тортганди.  

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика