Фаррух Икромовнинг жароҳати жиддийми? Шуҳрат Мақсудов жавоб берди
09 сен 2021 23:10
Новости
Фаррух Икромовнинг жароҳати жиддийми? Шуҳрат Мақсудов жавоб берди
Айни пайтда ушбу вазият кўпчилик ишқибозларни ўйлантираётгани шубҳасиз. "Бунёдкор" бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов "Нефтчи" мухлислари билан онлайн мулоқот чоғида Икромовнинг ҳолати ҳақида гапирди.
"Минг афсуски, Фаррух Швеция билан учрашувда жароҳат олди. Кеча уни қайтадан МРТ текширувидан ўтказдик. Мутахассислар билан суҳбатлашдик. Жароҳат уч томонлама бўлган. Ён ва ички боғлам кетган. Жарроҳлик амалиётини ўтказиши керак экан. Ҳозирда қайси мамлакатга юборишни ўйлаб турибмиз. Тез кунларда шуни ҳал қиламиз. Афсус, энди формага кириб, ҳар бир ўйинда гол уриб мухлисларни хурсанд қилаётган пайтда жароҳат олди. Бу футболчимиз бизга етишмайди. Футболчининг умри шундай. Фаррух Икромовни тезроқ сафга қайтишини дуо қилиб турамиз", - дейди Шуҳрат Мақсудов.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии