RU

Последние новости

21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  1 21:00"Истанбул Башакшехир" — "Бешиктош". Таркиблар маълум  7 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  5 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  9 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  5 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  4

Фаррух Ахунов: "Ҳозир "Цементчи"да рақобат жуда кучли" Новости

Фаррух Ахунов: "Ҳозир "Цементчи"да рақобат жуда кучли"

Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги-2019” мусобақаси “В” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Цементчи” – “Локомотив U-21” (0:0) учрашувидан сўнг қувасойликлар футболчиси Фаррух Ахунов championat.asia сайтига интервью берди.

Бугун қизиқарли ўйин бўлди. "Локомотив" жамоасининг ёш таркиби бизга қарши жуда яхши ҳаракат қилишди. Ўз навбатида биз ҳам бу жамоага нисбатан жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Ҳисоб очилмаган бўлсада, бугун мухлисларга ёқадиган қизиқарли учрашув бўлди деб ўйлайман. Жамоамиз раҳбариятига, бош мураббийимиз Сардор Зокировга бизни "Ҳоким кубоги-2019" мусобақасига олиб келганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз. "Цементчи" жамоаси таркибига қўшилганимдан хурсандман, бу жамоа ўз олдига ҳар доим жиддий мақсадлар қўяди. Тўғрисини айтаман, ҳозир жамоамизда рақобат жуда кучли, ким ўзини кўрсата олса, ёрқин ўйинлар кўрсата олса, ўша жамоада қолади.Ушбу мусобақа миллий чемпионатларимизга янада яхшироқ тайёрланишимизга имкон яратмоқда.

"Ҳоким кубоги-2019" мусобақасида ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз. Олдинда бизни кучли рақибларга қарши учрашувлар кутиб турибди. Барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман.

Достонбек Умурзақов ёзиб олди.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика