RU

Фарруҳ Зокиров: "Эрон учун алоҳида тактика ишлаганмиз" Новости

Фарруҳ Зокиров: "Эрон учун алоҳида тактика ишлаганмиз"

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси иккинчи тури доирасида Қирғиз Республикаси устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Асосий мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Уддаладик, энди бор эътиборимиз Эронга қарши ўйин учун тайёрланишга қаратилади. Биринчи бўлимда ҳисобни йириклаштириб олганимиз туфайли танаффусдан кейин барча қизларга ўйин амалиёти бериб, уларнинг ҳолатини кўриб олдик".

— Эрон бугун 16та гол урди. Бўлажак рақиб қўрқитмаяптими?

— Йўқ. Биз футзалчилик давримиздаёқ бу босқичдан ўтганмиз. Қизларга ҳам шуни тушунтирамиз. Исталган рақибга қарши бемалол ўйнаса бўлади. Форслар учун алоҳида тактик ишланмаларимиз бор. Дастлабки 2 баҳсда уларни кўрсатмасликка ҳаракат қилдик. Бизни ажойиб тўқнашув кутиб турибди, деб бемалол айта оламан.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика