RU

Фарруҳ Сайфиев: "Қизилқум"ни ҳимоядан ўйнашини кутгандик" Новости

Фарруҳ Сайфиев: "Қизилқум"ни ҳимоядан ўйнашини кутгандик"

"Пахтакор" жамоаси Навоийда "Қизилқум" майдонида қийин ғалабани қўлга киритди.

Шота Арвеладзе шогирдларининг ғалабаси билан тугаган учрашувдан сўнг "шерлар"нинг тажрибали футболчиси Фарруҳ Сайфиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Яхши ўйнадик ва кўп ҳолатларда устунлик ҳам қилдик. Аввалги ўйиндаги йирик ҳисобдаги ғалабани унутган ҳолда "Қизилқум" билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрганимиз самарасини берди. Улар ўз майдонида тўп тепсада ҳимоявий ва қарши ҳужумларга таяниб ҳаракат қилишини билардик. Майдонда мураббийларимизни кўрсатмаларини тўғри бажариш ҳисобига ғалаба қозондик деб ўйлайман. Рақибга кейинги ўйинларда омад тилаб қоламан. Сафарда тўп тепишни ўзига яраша қийинчиликлари бор. Муҳими ўзимиз учун зарур бўлган ижобий натижани қайд эта олдик. Мухлисларимизга ҳам қалбан биз билан бирга бўлаётгани учун раҳмат айтиб қоламан",- дейди Фарруҳ Сайфиев

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика