Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"
19 ноя 2025 09:55
Новости
Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"
"Ўйинни яхши ўтказиб олдик. Ўйлайманки, мухлисларбоп чиройли ўйин кўрсатдик. Ғалаба билан барчани табриклайман",- дейди Фарруҳ Сайфиев.
- Эрон билан кўп ўйнаганмиз. 10 йил олдин Эрон кўзимизни очирмасди. Лекин ҳозир бемалол ўйнаяпмиз, устун келяпмиз. Шу ҳақида фикрингиз...
- Бу ўз-ўзидан бўлгани йўқ, анча меҳнат қилдик. Буни мисол сифатида Жаҳон чемпионатига чиққанимиз кўрсатиб турибди. Эрон ҳам ҳурмат қилишни бошлади. Кейин ҳам ўйинимизга қўшишга ҳаракат қиламиз.
- Фабио Каннаваро ҳар бир футболчи билан юзма-юз суҳбатлашишга ҳаракат қиляпман демоқда. Ҳимоячилар билан алоҳида ишланяптими?
- Машғулот пайтида анча нарса ўргатяпти. Тўп билан қандай олдинга чиқиш, ҳужумга ўтиш. Жаҳон чемпионатигача вақт бор. Яна кўп нарса ўрганамиз деб ўйлайман.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Комментарии