RU

Последние новости

22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  2 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  3 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  6 21:10Суперлига. ОКМК — "Насаф" 3:4. Highlights  1 21:00Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди, "аждарлар" пешқадамлар сафига қўшилишди  64 20:46Максим Шацких: "Қўлда валидол ушлаб томоша қиладиган ўйин бўлди"  11 20:27"Ал Иттиҳод" бош мураббийи "Бавария"да иш бошлаши мумкин  1 20:20Суперлига. "Пахтакор" — "Металлург" 4:3. Highlights  1 20:01Суперлига. 7 та гол урилган ўйинда "Пахтакор" "Металлург"дан устун келди  72 19:30"Байер" "Жирона" сардорига қизиқиш билдирмоқда  0 19:05"Гвардиола "Бавария"га қайтишни режалаштирмаяпти"  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  10 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  6

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди" Новости

Фарруҳ Иброҳимов: "Иккинчи даврада жамоамиз ўйин томонлама ўсишга эришди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси бирин-кетин ғалабалар қозониб, турнир жадвалида кўтарилмоқда.

Жумладан, Суперлиганинг 20-турида бекободликлар сафарда "Қизилқум"га қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ушбу ўйиндан кейин "Металлург" футболчиси Фарруҳ Иброҳимов фикрларига қулоқ тутдик.

- Фарруҳ, дастлаб "Қизилқум" билан ўйин ҳақида фикрларингиз билан бўлишснгиз...

- Навоийда жуда қийин баҳс ўтишини олдиндан билардик.  Шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Мураббийлар томонидан берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Жамоамиз билан ғалаба қозонишни астойдил истадик ва якунда муваффақият қозондик.

- "Металлург" иккинчи даврага келиб ўз ўйинини топиб олгандек....

- Дарҳақиқат, биз биринчи даврага қараганда анча сифатли барқарор ва ҳужумкор ўйин кўрсатмоқдамиз. Ўйин жиҳатидан ўсишга эришдик.

- Жамоа мавсумни қайси ўринда тугатишни мақсад қилган?

- Худо хоҳласа, кучли олтиликка кириш ва мухлисларни чиройли ўйинларимиз билан янада хурсанд қилиш.

- Айтинг-чи, жорий мавсумдаги фаолиятингиздан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Жорий мавсум бошидан бери бош мураббийи менга ишонч билдириб, ўйин амалиёти бермоқда. Футболчи сифатида бу мавсум ўсишга эришдим. Шу ўринда менга ишонч билдираётган бош мураббийга миннатдорчилик билдираман.

- Умуман олганда, бош мураббийнинг талабларини тушунишда муаммо бўлмаяптими?

- Биласизми, жамоамиз бош мураббийи кўпроқ ҳужумкор ўйин талаб қилмоқда. Қолаверса, кўрсатмаларни тушуниб олиш қийин бўлаётгани йўқ.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика