RU

Последние новости

19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  2 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  15 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  11 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  32 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   15 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1

ФАРҚ. Шарҳловчилар қанча топади? Новости

ФАРҚ. Шарҳловчилар қанча топади?

Футболда шарҳловчиларнинг ўрни бўлакча. Улар ўйин жозибасига футболчилардан кам таъсир қилишмайди.

Бу йўналишни танлаган киши вақти-вақти билан танқид, ҳақоратлар ёмғирига дош бериши керак. Ҳар қанча холис бўлманг, мағлуб жамоа мухлисларига рақибдек кўринасиз. Айни пайтда халқ орасида машҳурлашиб, минглаб мухлислар орттиришингиз мумкин. Кўпчилик сизнинг жонли эфирлар орқали яхшигина пул топишингизга ишонади...

Аслида ҳам "комментаторлик" сердаромад соҳами? Бугун шу саволга турли мамлакатлар мисолида жавоб топамиз. 

Россия Федерацияси

Яқиндагина "МатчТВ" ходимларининг ойлик маошлари эълон қилинди. Чемпионлар Лигасининг охирги финалини рус тилида шарҳлаган Георгий Черданцев 30 кунда 1,1 млн рубль (207 млн сўм) ишлаб топар экан. Телеканал шарҳловчилари орасида энг кам гонорар РПЛ баҳсларида ишлайдиган Дмитрий Бажановга тегишли (1200$).

Туркия

Бу мамлакатда спорт шарҳловчиларининг ойлик даромади (ўрта ҳисобда) 1700-2000 доллар атрофида. Аммо телеканалларнинг рейтингига кўра бу рақам юксалиб бораверади. Туркияда футбол экспертлари алоҳида қадрланади. Улар йилига 2 млн долларгача ишлаб топишлари мумкин.

Англия

Гарри Линекернинг BBCда фаолият юритишини биласиз. Инглиз футболи афсонаси қаторасига 5-йил телеканалнинг энг кўп маош олувчи юлдузига айланди — 1,36 млн фунт. Ковид пандемиясига қадар унинг йиллик даромади 1,75 млн фунт эди.

Қозоғистон

Қўшниларимизнинг машҳур комментаторлари ўйин бошига бериладиган бонус ва гонорарлардан ташқари ойига ўртача 1000 доллар атрофида маош олишади.

Германия 

Немис шарҳловчилари мундиалнинг 1 ўйини учун 3 минг еврогача гонорар олади. Телеканалларда эксперт сифатида фаолият юритадиган собиқ футбол юлдузларининг йиллик даромади 2 млн евро атрофида.

Америка эса бошқалардан анча олдинда. CBS Sports Radio'да фаолият юритадиган Жим Роум йилига 30 млн доллар топади.

Ўзбекистон

Юксак рақамлар билан давом этамиз. Бизда энг машҳур спорт шарҳловчилари 1та ўйин учун ўртача 18-27 доллар атрофида гонорар олишади (Сўмга чақсак, 200-300 минг дегани).

Ҳолатни яхшироқ тушунишингиз учун солиштирамиз. Даврон Файзиев ёки Хайрулла Ҳамидов 1 ойда 15та топ даражадаги учрашувда ишлаган тақдирда ҳам, Черданцевга нисбатан 45 марта камроқ даромад қилишади...

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Автор :
Рейтинг: -40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика