RU

Последние новости

11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  18 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2

Фарҳод Соҳибжонов: "Кубокда зафар қучишни мақсад қилганмиз" Новости

Фарҳод Соҳибжонов: "Кубокда зафар қучишни мақсад қилганмиз"

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувидан сўнг "Андижон" футболчиси Фарҳод Соҳибжонов сайтимизга интервью берди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз.

- Барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалабада мухлисларнинг ҳиссаси жуда катта. Бугун ғалабага лойиқ Ўйин кўрсатдик ва ғалаба қозондик.

- "Андижон" мавсумни ажойиб тарзда бошлаганди, лекин кейинчалик кетма-кет 7 та учрашувда ғалаба қозона олмади. Ушбу нохуш серия айнан "Навбаҳор" қарши учрашувда якунланишига нима сабаб бўлди?

- Аниқ бир сабаб кўрсата олмайман. Менимча, шунчаки омадимиз келмади. Суперлига ҳали бери якунланмайди. Натижаларни яхшилашга вақт етарлича. "Андижон" ҳали ўз сўзини айтмади.

- "Андижон" ўтган мавсум ҳам ўз ўйида "Навбаҳор"ни мағлуб этганди. Водий дербисига алоҳида тайёргарлик кўрилмоқдами?

- Бизнинг мухлисларимиз бор экан, ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз. Ҳар бир ўй учрашувида ғалаба қозонишга интиламиз.

- "Андижон" кейинги учрашувда "Олимпик"га қарши ўтказади. Кубок доирасида кечадиган баҳс ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. "Андижон" кубокда қайси босқичга боришни мақсад қилган?

- Ўзбекистон кубогида чемпионликни мақсад қилганмиз. Яхши ниятимизга яраша ўйин намойиш этишимиз керак.

- Евро-2024ни кузатиб боряпсизми? Қайси терма жамоага мухлислик қиляпсиз? Қайси жамоа чемпионликни қўлга киритади?

- Бундай мусобақани кузатмайдиган футболчи бўлмаса керак. Европа биринчилигида Франция терма жамоасининг имкониятини юқори баҳолайман.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика