RU

Последние новости

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Фарҳод Сафаров: "Биз айни пайтда натижа кўрсатишимиз керак" Новости

Фарҳод Сафаров: "Биз айни пайтда натижа кўрсатишимиз керак"

Олий лига 22-турида "Обод" жамоаси ўз майдонида "Навбаҳор"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиндан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманида "Обод" жамоаси директори Фарҳод Сафаров иштирок этди.

"Ўйин биз учун қийин ўтди, сабаби анчадан буён ғалаба нималигини билмай келаётган эдик. Учрашув бошидаёқ Тимур Ҳакимов тўп киритгани йигитларга қўшимча ишонч бағишлади. Футболчилар танаффусда берилган кўрсатмаларни аъло даражада бажаришди. Бугунги ўйиндан қониқдик", - дея сўз бошлади Ф.Сафаров.

- Нима учун бугун захира ўриндиғида Жафар Ирисметов йўқ эди?
- Жафар Ирисметов ўйиндан 2 соат олдин ҳам базада биз билан бирга эди. Афсуски, соғлиғи бироз ёмонлашгани боис унга жавоб бердик. Насиб қилса, кейинги ўйинларда у захира ўриндиғида бўлади ва ўйинчиларимизга ўзи бевосита кўрсатмалар бериб туради. Бугунги ўйинга ҳам жамоани Ирисметов тайёрлаган.

"Ҳозир жамоа бироз қийин ҳолатда, сабаби охирги ўрин бизни қониқтирмайди. Шунинг учун ҳам кўпроқ ҳужумга эътибор беришга ва гол уришга интилаяпмиз. Чиройли ўйин эмас, натижа тарихда қолади дейишади. Биз айни пайтда натижа кўрсатишимиз керак, бунга мажбурмиз," - дея сўзини якунлади Фарҳод Сафаров.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика