RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Фарҳод Нишонов: "Бундай майдонда сифатли футбол кўрсатиш имконсиз" Новости

Фарҳод Нишонов: "Бундай майдонда сифатли футбол кўрсатиш имконсиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Арал" - "Олимпик Mobiuz" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун 15 дақиқа футбол ўйнадик. Шу вақт ичида гол ҳам урдик. Кейин "Арал" жамоасини ўйинига мослашиб қолдик. Хатолар ўзимиздан бўлди, ҳимояда, дарвоза чизиғида. Иккинчи голни қаранг, мингта вазиятдан биттасида гол билан тугайдиган ҳолат эди.

- "Олимпик Mobiuz” жамоаси таркибида Нукусдан 3 нафар футболчилар бор. Улар ҳақида фикрингиз?

- Албатта иқтидорли футболчилар. Биз улардаги шижоатни кўриб таркибга жалб қилганмиз. Бироқ, ҳозир улар ўсишда давом этишлари керак. Бу ёшда ўтиш даври бўлади. Футболчи ёки энг яхшилардан бўлади, ёки ўртамиёнага айланиб қолади. Уларда ҳозир шунақа давр. Кўпроқ ўз устиларида ишлашлари керак.

- "Арал" жамоаси билан ўтган мавсумда ҳам тўқнаш келгансизлар. Бу йилги жамоа билан ўтган мавсумдагиси ўртасида қандай фарқ сездингиз?

- Ҳеч қандай фарқ кўрмадим. Ҳозир Про-лигада барча жамоалар деярли бир хил ўйин кўрсатишаяпти. "Арал"нинг майдони янги дейишганди, лекин сифати унчалик ҳам яхши эмас экан. Бундай майдонда фақат "Арал"га мослашиб ўйнаш мумкин холос. Сифатли футбол кўрсатиш имконсиз.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика