RU

Последние новости

11:49"Тоттенхэм" меҳмон либосини тақдим этди  0 11:22ПСЖ собиқ футболчиси клубнинг муносабатидан норозилигини билдирди  1 10:20Месси: «Ўзимни ўлдиришни истаганман»  26 10:00"Футбол олами". Қосимов ОКМК билан илк бор "Пахтакор"ни ютди, "Бунёдкор" 9 киши бўлиб ютқазмади — Суперлиганинг 12-тури ҳақида барчаси  0 09:50МЮ Гринвуд бўйича илк таклифни қабул қилмади  0 09:22«Реал Мадрид»нинг яна бир футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  2 08:55Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  1 08:45Копа Америка. Бразилия - Коста-Рика 0:0, қимматбахо Бразилиянинг голи хисобга олинмади  0 08:29Про лига. Бугун 14-тур учрашувлари давом эттирилади  1 08:01Копа Америка. Бразилия мусобақани дуранг билан бошлади  19 07:43Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  0 02:40Евро-2024. Хорватия - Италия 1:1, Италия сўнгги сонияларда гол урди  5 02:25Хорватия терма жамоаси гуруҳда қолиб кетдими?  12 02:25Евро-2024. Албания - Испания 0:1  0 02:00Евро-2024. Италия қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги гол эвазига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди  28

Фарҳод Нишонов: "Биз 9 очкони мўлжаллагандик" Новости

Фарҳод Нишонов: "Биз 9 очкони мўлжаллагандик"

Ўзбекистон Кубогининг 2-тури доирасида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Олимпик Mobiuz" жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов фикрларини билдирди.

- Бугун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик, бунга "Локомотив"нинг босими сабаб бўлди. Барибир "Локомотив" - катта клуб, таркибида номдор, тажрибали футболчилар бор. Ушбу футболчиларнинг босими таъсир қилди деб ўйлайман. Шу сабабли ўйин чиқмади. Дуранг биз учун яхши натижа десам ҳам бўлади. Улар биздан ҳар томонлама яхши ўйин намойиш қилишди.

- Бугун иккала жамоа таркибида четлатишлар бўлди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

- Иккала ҳолатда ҳам ҳакам тўғри қарор чиқарди деб ўйлайман. Ўз жамоамни айтадиган бўлсам, футболчим йўқ жойдан қизил карточка олди. Бу кейинчалик асосий мусобақаларда панд бериши мумкин. Бу билан шуҳулланамиз, барчасини тушунтирамиз. Кераксиз вазиятда у жамоани қийин ҳолатга тушириб қўйди. Балки қизил карточка бўлмаганда, ютиб кетишимиз мумкин эди.

- Жамоа олдига кубокда қандайдир вазифа қўйилганми?

- Жамоамизда кубокда ҳам, умуман барча ўйинларда ғалаба учун ўйнаш вазифаси бор. Биз ғалабалар орқали Суперлигага йўлланма олмоқчимиз ва кубокда ҳам узоқроққа бормоқчимиз.

- "Олимпик Мобиуз" Суперлигадаги "Олимпик"нинг фарм-клубими?

- Йўқ, биз алоҳида жамоамиз. Лекин биз 2028 йилги Олимпиадага тайёргарлик кўраяпмиз. Албатта, "Олимпик"нинг ҳам бизга алоқаси бор. Улар бу босқичга тайёргарлик бораётган бўлса, биз кейингисига. 2028 йилга келиб, ушбу футболчилар 22, 23 ёшга кирган бўлишади. "Олимпик Мобиуз" ва "Олимпик" лойиҳаси битта. 

- Ўтган тур жамоа "Қизилқум" билан ўйнади, бугун эса "Локомотив". Булар Суперлиганинг номдор жамоаларидан. Улардан 4 очко олинди. Бу ҳақида фикрингиз.

- Биз 9 очкони мўлжаллагандик, бироқ 4 очко ҳам ёмон эмас. Лекин ҳали кейинги босқичга чиққанимиз йўқ. Барча жамоаларда имкониятлар етарлича. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика