RU

Последние новости

15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  0 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  2 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  6 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  0 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  3 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   6 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  20 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   11 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  26 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  5

Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда" Новости

Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов Тошкентда ўтказилаётган йиғин доирасида ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.

- Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё кубогига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Эртага терма жамоамиз яна Қатарга йўл олишади. Йиғинлардан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда?

- Йиғиндан кўнглимиз тўлмоқда ва барчаси бизнинг режамиз бўйича кетмоқда. Жароҳатланган футболчиларимиз ҳам бор, лекин бу қўрқинчли эмас. Мусобақага бутун жамоа шай ҳолатда бўлади.

- Қатардаги йиғинда ҳам иккита ўртоқлик учрашуви кутиб турибди. Ушбу учрашувлардан кутилмаларингиз қандай?

- Биз дастлаб Сурия билан ўйнаймиз, 17 январь куни. 22 январь санасида эса Қатар билан баҳслашамиз. Бу баҳслар тайёргарлигимизнинг сўнгги босқичи. Ушбу тўқнашувларда биз якуний хулосаларга келамиз.

- Осиё кубогига қадар таркибда ўзгаришлар бўлиши мумкинми?

- Бўлиши мумкин. Биз Осиё кубогига жуда футболчиларни рўйхатдан ўтказганмиз. Қатардаги дастлабки йиғинимиздаги таркибимиз билан, эртага Қатарга йўл оладиган таркибда 6-7та ўзгариш бор. Ротация давом этади. Очиғини айтаман, қайсидир позициялардан кўнглим тўлмаяпти. Шу сабабли, биз позицияларни кучайтиришда давом этамиз.

- Ёшлар терма жамоамиз сўнгги икки ойда Туркияда, Қатарда, Тошкентда ва яна Қатарда йиғин ўтказмоқда. Тайёргарлик жадал кетмоқда. Йиғинлар кетма-кетлиги футболчиларнинг жисмоний ҳолатига салбий таъсир ўтказмайдими? Мусобақага қадар давом этадиган интенсив тайёргарлик жараёни бизга зарар етказмайдими? Шунингдек, икки нафар футболчи "Пахтакор" йиғинига жўнаб кетди. Жисмоний ҳолатни яхшилаш бўйича иш олиб борилмоқдами?

- Бу масала бўйича бир тўхтамга келганмиз. "Пахтакор" ва бошқа клублар билан олдиндан келишиб қўйганмиз. "Пахтакор"даги ўйинчиларимиз Қатарга боришади. Жароҳат олган футболчилар ҳам тикланиб, сафимизга қўшилишади. Жисмоний ҳолат масаласи - нозик масала. Биз футболчиларга ортиқча юклама бераётганимиз йўқ. Одатий чемпионат ўйинларига тайёргарлик кўргандек, машғулот ўтказяпмиз. Сиз айтганингиздек, футболчиларга кўпроқ "нагрузка" бериб юбориш нотўғри. Барчасига жиддий ёндашганмиз. Ўйинчиларни синчковлик билан назорат қилиб бормоқдамиз. Ҳар бир футболчини Осиё Кубогига энг яхши спорт формасида олиб боришга ҳаракат қиламиз.



- Жанубий Америка жамоаларига қарши ўтказилган ўртоқлик ўйинларида ҳақида гапириб ўтсангиз. Бундан мақсад нима эди ва бу қанчалик бизга фойда берди?

- Биз Аргентина ва Уругвай жамоаларига қарши ўйнадик. Ушбу тўқнашувлар футболчиларимизга жуда катта тажриба бўлди. Биз футболчиларимизнинг камчиликларини кўриб олдик. Қаерда яхшироқ ўйнашимиз кераклигини билиб олдик. Умид қиламанки, кейинги терма жамоалар учун шундай ўйинлар ташкил этилади. Бу жуда фойдали.

Ҳозир биз босим остидамиз. Биз Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар ва селекционерлар эътибор билан кузатиб бормоқда. Ушбу инсонлар терма жамоани ўраб олишган. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда. Бу бизга масъулият юклайди ва қўшимча босим ҳам яратиб бермоқда. Бундай ҳолат, ушбу футболчиларнинг яқин келажакда Европанинг топ жамоаларида ўйнаш имкониятларини оширяпти.

- Биз Осиё кубогига амалдаги чемпион сифатида йўл олмоқдамиз. Ушбу жиҳат жамоага қўшимча босим юкламоқдами?

- Биз буни ҳис қиляпмиз. Барча рақиблар бизга қарши жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Осон рақибнинг ўзи йўқ. Бизни барча Осиё чемпиони деб қабул қилмоқда. Ҳусановлар ҳам ушбу йўлни босиб ўтишган. Бу бизга босим эмас, янада масъулиятлироқ бўлишга ундамоқда.

- Осиё кубогида 4та мундиал йўлланмаси ўйналади. Шу сабабли барча жамоалар мусобақага жиддий тайёргарлик кўришмоқда. Ўзингиз ҳам футболчилик фаолиятингизда ёшлар терма жамоа сафида тўп тепгансиз. Сиз футбол ўйнаган даврингизда бундай тизимли ва пухта тайёргарлик жараёни бўлмаган. Аввалига Жанубий Америка, кейин Туркия, Қатар, Тошкент ва яна Қатар. Бундай тизимли ёндашув қанчалик фойдали? Сизнинг футболчилик даврингиздаги тайёргарликлардан қанчалик фарқ қилади?

- Илгари ҳам терма жамоалар имконият даражасида тайёргарлик олиб борилган, лекин ҳозирги кундагидек топ даражадаги терма жамоаларга қарши ўйнамаганмиз. Топ жамоалар ўзлари бизга таклиф билан чиқишмоқда. Бу бизни албатта хурсанд қилади. Бу ўзбек футболининг катта ютуғи. Биз шу даражагача етиб келдик. Ҳозир фақат Корея ёки Япония эмас, Ўзбекистон билан ҳам ҳисоблашишмоқда. Бу барча ёш тоифадаги мураббийлар ва академияларнинг ютуғи. 


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика