Фарҳод Нишонов: "11 метрлик зарбалар чоғида йигитларни ҳаяжон босмоқда"
11 ноя 2024 18:01
Новости
Фарҳод Нишонов: "11 метрлик зарбалар чоғида йигитларни ҳаяжон босмоқда"
Про лига 23-туридан ўрин олган "Олимпик Mobi-Uz" – "Дўстлик" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.
"Қизиқарли ўйин бўлди. Бугунги "Тошкент дербиси"га яхши тайёргарлик кўргандик. "Дўстлик" футбол ўйнайдиган жамоа ва уларга қарши майдонга чиқиш ҳар доим ёқимли. Бугун томошабоп, чиройли футбол гувоҳига айландик", – деди Фарҳод Нишонов.
- Жамоангиз сўнгги учрашувларда пенальтилардан фойдалана олмаяпти. Бунга сабаб нима?
- Бу яхшиликка деб ўйлайман. Биз машғулотларда пенальтиларга катта урғу беряпмиз, лекин ўйинларда 11 метрлик зарбалардан фойдалана олмаяпмиз. Бу вазият терма жамоада ҳам кузатилмоқда. Муҳим ўйинларга қадар ушбу муаммони ҳал этишимизга ишонаман. Йигитлар ҳали ёш ва босим остида хатоларга йўл қўйишмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии