RU

Последние новости

14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  9 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  7 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  12 12:27Эшитдик-да! "Нефтчи" Ўзбекистон МТЖнинг икки аъзосига қизиқмоқда  15 12:06"Манчестер Сити"га янги келган Шерки: "МЮни йўқ қилиш учун улар билан ўйинни кутяпман"  14 11:39Симеоне: "Энрике таркибни кучайтириши керак бўлганида, ПСЖ вингер учун 70 млн евро сарфлади"  4 11:11Гравина: "Гаттузо – Италия футболининг рамзи"  0 10:41“Арсенал“ 19 ёшли футболчи учун курашда “Челси“ни "енгди"  6 10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  1 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  3 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  6 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0

Фарҳод Бекмуротов: "Қўқон-1912"да ўсишга эришдим. "Металлург" эса 3 йилдан бери таклиф қилади" Новости

Фарҳод Бекмуротов: "Қўқон-1912"да ўсишга эришдим. "Металлург" эса 3 йилдан бери таклиф қилади"

Интервью вақти.

Қишки трансфер ойнаси вақтида "Қўқон-1912"дан "Металлург"га кўчиб ўтган ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуротовни суҳбатга чорладик. Бир қатор клублардан таклифлар олган футболчи якунда бекободликлар сафига бориб қўшилди. 

- Қўқондаги бир мавсумлик фаолиятингизни қандай баҳолайсиз? Ўзингизни қай даражада кўрсата олдим, деб ўйлайсиз?

- Яхши ҳам эмас, ёмон ҳам эмас. Қўқондаги фаолиятимни ўртача баҳолайман. Албатта бу менинг фикрим. Четдан ўйинимни кўрганлар муносиб баҳони беришади. Яхши ҳаракат қилган, ўйиним ўхшамаган пайтларим бўлди. Жамоадошларимнинг ҳисобига кўп хатоларим кўринмади. Улар билан бир жамоада ўйнаганимдан хурсандман. 

- "Андижон"дан кетганингиздан сўнг "Қўқон-1912"га янада ўсишга эришиш учун ўтдим, деган эдингиз. Мазкур фикрларингиз қанчалик тўғри бўлиб чиқди?

- 2021 йилда анчагина ўсдим, деб ўйлайман. Ўзимга бўлган ишончим ортди. "Қўқон-1912"га ўтиб адашмадим. Раҳбарият олдимизга қўйган вазифани бажаришга қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Тўғри ўз майдонимиздаги учрашувларда кўп очколар йўқодик. Аммо сўнгги 5та турни кўтаринки руҳда ўтказдик. Иккинчи даврада ўз майдонимизда "Пахтакор", "Локомотив"ни мағлуб этдик. АГМК билан мардонавор дуранг қайд этдик. Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Мавсумнинг ўртасида белимдаги муаммолар сабаб бир нечта учрашувлани ўтказиб юбордим. Юз фоиз тўлиқ тузалиб олганимдан сўнг майдонга қайтишни лозим топдим. 

- Олдингизда "Локомотив" танлови ҳам бор эди. "Металлург"дан таклиф қачон келиб тушди?

- Тўғри бошқа жамоалардан ҳам таклифлар олдим. Худо ризқимизни қаерга ёзган бўлса, ўша жойда тўп тепамиз. Очиғини айтсам, "Металлург" 3 йилдан бери таклиф юборади. Ўшанда насиб қилмаган экан. Мана энди Бекободда ўйнайман. 

- "Металлург"нинг ярим ҳимоясида тажрибали ва номдор ижрочилар йиғилмоқда...

- Бу жуда яхши. Рақобатдан чўчимайман. Ким кучли ва тайёр бўлса, ўша майдонга чиқади. 

- Жамоада қайси рақамни танладингиз ва нима учун?

- Биласиз олдиндан 8-рақамда тўп тепиб келаман. "Металлург"да эса Саламат ака ўйнайдилар. Шу боис туғилган йилим 94ни танладим. 

- Собиқ жамоангиз "Андижон" ортга қайтармоқчи бўлган эканлиги ростми?

- "Андижон"га бефарқ эмасман. Бундай мухлисларга эга жамоага Про лигада, Суперлигада охирги ўринларда юриш ярашмайди. Насиб қилса, шу йилнинг ўзида элитага қайтади. Боиси раҳбарият кўп ишларни амалга оширмоқда. Уларга ишонаман. Ҳа, таклиф қилишди. Журъат ака билан гаплашдим. Иккимиз шароитимизни айтдик. Виктор Кумиков билан маслаҳатлашиб жавобини айтаман, дедилар. Шундан кейин "Андижон"га ўтиш ўхшамади. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика