RU

Последние новости

18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  0 18:25Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  18 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  5 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  4 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  9 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  2 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  10 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78

Фарғонада янги стадион фойдаланишга топширилди Новости

Фарғонада янги стадион фойдаланишга топширилди

Фарғона шаҳрида янги қуриб битказилган марказий "Истиқлол" стадиони фойдланишга топширилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ахборот Агентлиги расмий сайти.
"Мамлакатимизда спортни, хусусан, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ёшларимизнинг халқаро миқёсда улкан ютуқларни қўлга киритишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, футболнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, халқаро миқёсда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир футболчилар, мураббийлар ва ҳакамлар тайёрлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар ўзбек футболининг жаҳонга чиқишида катта аҳамият касб этмоқда.

Ушбу йўналишдаги ишларнинг изчил давоми сифатида янгидан бунёд этилган 20 минг ўринли стадион ўзининг ноёб меъморий-муҳандислик ечими, бетакрор дизайни билан шаҳар кўркига кўрк қўшмоқда", дейилди хабарда.

Маълум қилинишича, "Истиқлол" стадиони халқаро талабларга жавоб беради ва унга замонавий ёритиш тизими ўрнатилган.

Томошабинлар жойи, майдон ҳолати ҳавас қилгулик даражада. Майдонга Голландиядан келтирилган махсус майса уруғи сепилди, натижада майдон тўрт фаслга ҳам чидамли, йил давомида кўм-кўк яшнаб турадиган майсалар билан қопланган.

Шу билан бир қаторда ОАВ ҳодимлари учун ҳам қулай шароитлар яратилган.

Хабарда айтилишича, видео табло, замонавий аудиосистема мосламалари ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган шарҳловчилар хонаси ўйин пайтида мухлисларни зарур маълумотлар билан тезкор равишда хабардор этиш, мусобақаларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш, теле ва радио трансляция сифатини таъминлашга хизмат қилади.

фото: uza.uz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика