RU

Последние новости

08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  3 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  5 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  10 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  6 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  219 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  9 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  8 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  1 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди Новости

Фарғонада "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ўтказилди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадиони майдонида "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари ўртасида футбол учрашуви ташкил этилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва спорт мусобақаларини ўтказиш орқали дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур футбол учрашувида Марғилон ва Қўқон шаҳарларидан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари иштирок этдилар. Фарғона вилояти ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ташаббуси остида ташкил этилган футбол учрашуви Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тасдиқланган қоидалар асосида ўтказилди.

Қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтган баҳсда Марғилон  шаҳридан ташриф буюрган "Меҳрибонлик уйи" тарбияланувчилари қўқонлик тенгқурларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

Мусобақа якунида мазкур футбол учрашуви иштирокчиларига мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан диплом ва эсдалик учун совғалар топширилди.

Шунингдек, футбол учрашуви якунида Фарғона футбол академиясининг 2005-йилда туғилган футболчилари республика чемпионлигини қўлга киритганликлари учун вилоят ҳокимлигининг махсус совғалари топширилди.


Бекзод Толибов тайёрлади


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика