RU

Последние новости

22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  3 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  6 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  18 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  4 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2 17:53Бир қанча жамоалар "Челси" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:27"Ал Қодисия" ван Дейкни жалб қилмоқчи  1

Фарғонада журналистлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Новости

Фарғонада журналистлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Теги :  Фарғона
Фарғонада ўзига хос футбол байрами бўлиб ўтди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона бўлими ва вилоят Футбол ассоциацияси томонидан  27 июнь “Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишланган мини–футбол бўйича Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг анъанавий турнири ўтказилди. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида мини-футбол турининг оммавийлигини ошириш, уларнинг ўзаро дўстлик, ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлаш ва спортга бўлган меҳрларини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган турнирда тўртта жамоа иштирок этди.



Қиргули шаҳарчасидаги сунъий мини-футбол майдонлари мезбонлик қилган мусобақа шиддатли ва кескин курашлар остда ўтди. Бир даврали тизимда бўлиб ўтган турнирда иштирок этган жамоалар ўзларининг чиройли ўйинлари билан мухлисларни хурсанд этишди. Ҳар бир учрашув юқори савияда ўтказилди.



Мусобақа якунига кўра, “Рухсор ТВ” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин “Фарғона матбуоти” жамоасига насиб этган бўлса, “Билимдон” клуби учинчи ўринга сазовор бўлди. Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Фарғона ТВ” жамоаси ҳам турнирда муносиб иштирок этганини эътироф этиш жоиз.



Мусобақа ғолиби - "Рухсор ТВ" жамоаси



"Матбуотчи" жамоаси



"Билимдон" жамоаси



Мана шундай турнирлар соғлом турмуш тарзини тарғиб этилишига хизмат қилади дейди мусобақа иштирокчиси журналист Иқболжон Абдужабборов. Ўтказилган учрашувлар давомида ўз ҳамкасбларимизга қарши майдонга тушдик ва бу жуда қизиқарли бўлди. Барча журналистлар номидан мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик изҳор қиламиз.



Сайтимиз мухбири Бекзод Толибов турнирни ёритиш жараёнида ғолибга топшириладиган кубок билан суратга тушишга улгурди


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика