RU

Последние новости

19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  5 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  17 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  2 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  60 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  32 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0

Фарғонада журналистлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Новости

Фарғонада журналистлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Теги :  Фарғона
Фарғонада ўзига хос футбол байрами бўлиб ўтди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона бўлими ва вилоят Футбол ассоциацияси томонидан  27 июнь “Матбуот ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни”га бағишланган мини–футбол бўйича Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг анъанавий турнири ўтказилди. Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ўртасида мини-футбол турининг оммавийлигини ошириш, уларнинг ўзаро дўстлик, ҳамкорлик алоқаларни мустаҳкамлаш ва спортга бўлган меҳрларини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилган турнирда тўртта жамоа иштирок этди.



Қиргули шаҳарчасидаги сунъий мини-футбол майдонлари мезбонлик қилган мусобақа шиддатли ва кескин курашлар остда ўтди. Бир даврали тизимда бўлиб ўтган турнирда иштирок этган жамоалар ўзларининг чиройли ўйинлари билан мухлисларни хурсанд этишди. Ҳар бир учрашув юқори савияда ўтказилди.



Мусобақа якунига кўра, “Рухсор ТВ” жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин “Фарғона матбуоти” жамоасига насиб этган бўлса, “Билимдон” клуби учинчи ўринга сазовор бўлди. Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг “Фарғона ТВ” жамоаси ҳам турнирда муносиб иштирок этганини эътироф этиш жоиз.



Мусобақа ғолиби - "Рухсор ТВ" жамоаси



"Матбуотчи" жамоаси



"Билимдон" жамоаси



Мана шундай турнирлар соғлом турмуш тарзини тарғиб этилишига хизмат қилади дейди мусобақа иштирокчиси журналист Иқболжон Абдужабборов. Ўтказилган учрашувлар давомида ўз ҳамкасбларимизга қарши майдонга тушдик ва бу жуда қизиқарли бўлди. Барча журналистлар номидан мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик изҳор қиламиз.



Сайтимиз мухбири Бекзод Толибов турнирни ёритиш жараёнида ғолибга топшириладиган кубок билан суратга тушишга улгурди


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика