RU

Последние новости

07:42Sofascore. Кечаги учрашувда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  3 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  9 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  23 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  23 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  3 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  11 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  8 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  383

Фарғонада анъанага айланиб қолган "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмайдими? (Бекзод Толибов блоги) Новости

Фарғонада анъанага айланиб қолган "Ҳоким кубоги" мусобақаси ўтказилмайдими? (Бекзод Толибов блоги)

Кимдир узун мақолаларни ўқишни хуш кўради.

Келтирилаётган маълумотлар кўлами ва ўзаро уйғунлигини таҳлил қилади, ўқиб боргани сайин унинг учун давоми янада қизиқарли бўлиб бораверади. Яна бошқа ким эса қисқа ва лўнда ёзилган мақолаларга қизиқади, узундан-узун мақолаларни ёқтирмайди.

Юқоридаги айтилган иккинчи тоифага мос келувчи кишиларни ҳам тушунган холда мақола сарлавҳасида қўйилган саволга бошиданоқ жавоб бериб кетамиз, "Ҳоким кубоги-2024" ўтказилмайдиган бўлди. Бир неча йиллик тарихига эга ва водийда яхши анъанага эга бўлган турнир айрим сабабларга кўра тўхтатилди. Бу жараён балки вақтинчадир, келаси йилдан яна давом этиши ҳам мумкин, бунисини вақт кўрсатади.

Агар ҳозир сизда нега деган савол туғилаётган бўлса, албатта бунга ҳақлисиз. Бугунги кун давомида менинг манзилим томон энг кўп йўллаган савол ҳам айнан шу бўлди. Чунки "Ҳоким кубоги-2024" ўтказилмаслиги ҳақидаги маълумот ижтимоий тармоқларга аллақачон сизиб чиқди. Масалан, айни мавзуда сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ҳам кеча ўзининг телеграмдаги саҳифасида биринчилардан ёзиб ўтганди.

Вазиятдан келиб чиқиб кичкинагина суриштирув ўтказдим, ушбу мусобақанинг ўтказилмаслигига сабаб иштирок этиш учун мурожаат қилган жамоаларнинг сони камлигида бўлган. Водийнинг аксарият клублари қишки ўқув-йиғин машғулотларини Туркияда ўтказаяпти, реал ёндашадиган бўлсак, улар "Ҳоким кубоги-2024"да қатнаша олишмайди. Фарғона футбол ассоциацияси анъанага айланиб қолган ушбу мусобақани ўтказишга тайёр эди, бу ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳам маълум қилганди. Бироқ, келиб тушган мурожаатлар сони битта турнир ташкиллаш учун етарли бўлмаган.

"Ҳоким кубоги" биз январь-феврал ойларида қизиқиб томоша қиладиган энг яхши савиядаги футбол мусобақаси эди. Ушбу турнирга ҳар йили қўшни давлатлардан ҳам футбол клублари келиб, бир неча бор иштирок этишганини яхши биласиз албатта. Эшитишимизга қараганда, Қирғиз Республикасининг "Алай" клуби шу йили ҳам қатнашиш истагида бўлган.




Фарғонада ташкил этиладиган "Ҳоким кубоги" мусобақасининг нуфузи ва жозибаси бошқача эди. Масалан, "Нефтчи" ва "Қизилқум" тўқнаш келган финални эслайсизми? Яна "Нефтчи" - "Қўқон-1912" ёки "Қўқон-1912" - "Андижон" финаллари ҳам ўта юқори даражада ўтганди. 2021 йилги мавсумда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ушбу мусобақанинг бош совринига эга чиққан. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳакамлар учун ташкил этиладиган қишки ўқув-йиғин машғулотларининг амалий қисмини Фарғонага, "Ҳоким кубоги" мусобақасига кўчирган йиллар ҳам бўлганди.

"Ҳоким кубоги" мусобақасининг бу йилда ўтказилмаётгани учун кимнидир айбдор сифатида кўрсатмадик, бундай қарашда ҳам эмасмиз. Мақола ушбу мусобақа қачон бошланаркан деб кутиб юрган мухлислар учун маълумот ўрнида ёзилди.

P.S. Мақолада "Ҳоким кубоги" мусобақаси иқтидорли ёш футболчилар учун катта тажриба бўларди" қабилидаги баландпарвоз жумлаларни ишлатишни лозим топмадик.

Бекзод Толибов

Рейтинг: +2   

Похожие новости

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика