RU

Последние новости

16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  0 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  1 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  17 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  1 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  39 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13

Фарғона вилояти хокими “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари билан учрашди Новости

Фарғона вилояти хокими “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари билан учрашди

Эртанги кун Қўқон шаҳри учун катта футбол байрами ҳисобланади.

“Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Coca Cola кубогининг ярим финал ўйинида, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади. 

Ушбу ўйиндан олдин Фарғона вилояти хокими Хайрулла Хайитбоевич Бозоров ҳамда Қўқон шаҳар хокими Маъруфжон Аъзамович Усмоновлар “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари билан учрашдилар. Учрашувда вилоят хокими сўз олиб, жумладан шундай дедилар.

- Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани ҳисобланади. Бу мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари , яъни сизлар жуда чиройли ўйин кўрсатиб, яхши натижаларни қайд этиб барчамизни хурсанд қилдингиз. Бунинг учун клуб раҳбарларига, мураббийлар штабига ҳамда барча футболчиларга ўзимни чексиз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Футбол шундай ўйинки, бу ўйиндаги натижа бутун халқнинг кайфиятини белгилаб беради. Сизлар ғалаба қозонсангиз Қўқонда ва бутун вилоятимизда байрам бўлади. 

Эртага “Қўқон-1912” жамоаси учун жуда муҳим кун. Эртанги “Пахтакор” билан бўладиган ярим финал ўйинини “йил ўйини” деб атасак хато бўлмайди. Эртага сизлар Қўқон футболи тарихига ўз номингизни зарҳал харфлар билан ёзиб қўядиган кун. Мен сизларга ишонаман, сизлар Ўзбекистон кубогининг финалига чиқишни уддалайсиз. Биз сизлар билан Наманганга боришни истаймиз. Намангандаги стадионга бутун Қўқон ҳалқи боради. Биз Наманганда байрам қилишни истаймиз. Такрор айтаман бу иш сизларни қўлингиздан келади. 

Ҳурматли футболчилар эртага майдонда бор куч ва маҳоратингизни сарфлаб, бор вужудингиз билан ғалаба учун ҳаракат қилинг. Биз сизларни меҳнатингизни қадрлаймиз. Сизларга финал йўлида омад, куч-қувват ҳамда соғлик тилайман, - деди Х.Х.Бозоров.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика