RU

Последние новости

01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  0 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  2 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  7 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10

"Фарғона вилояти Ҳоким кубоги". "Қўқон-1912" "Цементчи"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

"Фарғона вилояти Ҳоким кубоги". "Қўқон-1912" "Цементчи"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

"Фарғона вилояти Ҳоким кубоги" доирасида "Қўқон-1912" ва "Цементчи" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувни вакилларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари илк дақиқалардан рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Лекин кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар самарасиз якунланаверди. 41-дақиқада ҳисоб очилди. Филип Райевац дарвозабон бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвозани ишғол этди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи тайм жамоамиз учун омадли бошланди. 48-дақиқа ўтиб бораётган пайтда қувасойликлар ўз жарима майдончалари ичида Суҳроб Бердиевни чалиб йиқитишди. Бош ҳакам “Цементчи-1” дарвозаси томон пенальти белгилади. Ўн бир метрли нуқтага Бердиевнинг ўзи яқинлашди. Суҳробнинг зарбасини қувасойликлар посбони қайтаришга ожиз қолди.

Орадан икки дақиқа ўтиб, Бердиев-Райевац ижросида ажойиб комбинация ташкил этилди. Сўнгги паллада Филипнинг зарбасига аниқлик етишмади.

68-дақиқада Андрей Сидировда яхши имконият вужудга келди. Лекин ҳужумчимизга аниқлик етишмади. 78-дақиқада яна Сидиров қулай имкониятдан фойдалана олмади. 81-дақиқада Райевац томонидан киритилган гол инобатга олинмади. Ҳакамлар сербиялик ҳужумчини ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топишди.

88-дақиқада Андрей Сидиров боши билан қувасойликлар дарвозасини аниқ нишонга олди ва ҳисобни йирик куринишга олиб келди.

Шундай қилиб, жамоамиз мусобақадаги йирик ғалабасини қўлга киритди.


 
“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

“Б” гуруҳи

3-тур

“Қўқон-1912-1” – “Цементчи-1” – 3:0 (1:0)
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Азиз Толипов.
Голлар:  Филип Райевац-41, Суҳроб Бердиев-48, Андрей Сидиров-88.

“Қўқон-1912-1”: 13. Никита Рибкин, 6. Баҳодир Акрамов 7. Жамшид Ҳасанов (17. Андрей Сидиров-63), 8. Акмал Холмуродов, 10. Жавоҳир Сидиқов 11. Никола Валентич (19. Аваз Маматхўжаев-60), 15. Ойбек Рустамов (70. Собир Ҳамидов-57),  23. Жалил Кимсанов, 24. Филип Райевац, 29. Суҳроб Бердиев (75. Иброҳим Раҳимов-66), 31. Дарко Гожкович.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 90. Ориф Мамажонов, 99. Муҳаммаданас Ҳасанов.

“Цементчи-1”:  16. Илҳом Жуманов, 2. Жўрабек Ёқубов, 3. Оқилбек Маҳмудов, 4. Раҳматулло Мелибоев (18. Ислом Каримов-61), 5. Абдуҳолиқ Қурбонов, 6. Отабек Аҳмаджонов, 7. Даврон Исақов, 9. Сарвар Сотиволдиев, 10. Элёр Акбаров (15. Нурлибек Таласбаев-54), 13. Умид Матмусаев (19. Фехруз Салоҳиддинов-57), 27. Даврон Маматов.
Захира: 1. Дилмурод Мамаюсупов, 8. Муҳаммадсултон Фозилов, 17. Амирхон Иброҳимов,  20. Асрор Раҳмонов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика