RU

Последние новости

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  212 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  7 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

ЕЧЛ совринини юта олмаган Буффон ҳақида Новости

ЕЧЛ совринини юта олмаган Буффон ҳақида

Турин клубининг ажойиб дарвозабони Жанлуижжи Буффон ҳақида суҳбатлашамиз.

Таржимаи ҳол

Замонамизнинг энг яхши дарвозабони десак, муболаға бўлмайди, Жанлуижжи Буффонни кўпчилик Жижжи деб атайди. Аввалига италияликнинг посбон бўлиш нияти йўқ эди, бироқ вақт ўтиши билан югуришни унчалик ҳам ёқтирмаслигини тушуниб етди. Шу тариқа, футболдаги фаолиятини бошлади.


Болалиги ва ёшлиги

Жижжи спортчилар оиласида таваллуд топган. Онаси Мария Стелла Мазокко ядро улоқтирувчи бўлган, диск улоқтириш бўйича эса Италия чемпиони эди. Отаси ҳам ядро улоқтириш, икки опаси эса сув полоси билан шуғулланган. Буффон болалигидан футболга қизиқиши катта бўлган. Айтганча, уларнинг авлодида футболчилар ҳам бор эди — бобосининг акаси. Лоренцо Буффон Италия термаси дарвозасини ҳимоя қилган.

Буффон "Женоа" мухлиси эди. У Специя шаҳидаги "Каналетто Сепор" ҳаваскор жамоада фаолиятини бошлаган. Футбол клубидаги ўқиши тугаганидан сўнг, она шаҳри Каррарага қайтди ва яна бир ҳаваскор клублардан бири "Пертиката"да ярим ҳимоячи позициясида тўп тепа бошлади. 12 ёшга тўлганида Карраранинг бошқа клуби "Бонаскола" сафига бориб қўшилди.

"Парма" болакайнинг иқтидорини сезиб, 1991 йилда уни сотиб олди. Уни харид қилиш учун яна икки клуб давогарлик қилган, аммо бунинг уддасидан чиқа олишмаганди. Буффон "Парма"га жуда қимматга тушганидан, клуб икки йил давомида қарзини тўлашига тўғри келган. Жанлуижжи 14 ёшга тўлганида ёшлар жамоасининг асосий дарвозабони бўлиб улгурганди.

Ёш футболчи спорт соҳасидаги тажрибасини ошириш учун ўрта мактабни ташлаб кетади, шаҳодатнома ҳам олмайди. Кейинчалик эса бу хатосини тўғрилаш учун "Антонио Маньери тадқиқотлик маркази"дан юристлик дипломини сотиб олишга қарор қилади. 2004 йилда эса унинг бу қинғир иши фош этилади ва машҳур голкипер қамоқ жазосини ўташига тўғри келди.


Футбол

Катта футбол томон етаклайдиган эшиклар Жанлуижжи Буффон учун 1995 йилда очилди. У "Парма"нинг асосий ўйинчисига айланди. Мухлислар ва спортчилар 17 ёшли йигитнинг истеъдодидан ҳайратда эдилар — у жуда моҳирлик билан ўйнарди. Унинг маҳоратини Европа футболи фахрийлари билан солиштира бошлашди. Унинг трансфер нархи эса кундан-кунга ошиб борарди. Буффон "Парма"нинг 168 ўйинида майдонга тушди. Бу йиллар ичида эса Италия Кубоги ва Суперкубогига ҳамда УЕФА совринига эга чиқди.

Орадан олти йил ўтиб, 2001 йилда "Ювентус" дарвозабонни сотиб олди. Сарфланган пулни эшитганлар шокка тушиб қолганди — 52 млн евро. Аммо Буффон унга билдирилган ишонч ва сарфланган пулларни оқлай олди ҳамда янада ажойиб ўйинлар намойиш этди. "Ювентус" у билан 4 марта Италия чемпиони номига сазовор бўлди, Буффон эса учинчи Суперкубогини қўлга киритди. Бироқ 2006 йил даҳшатли коррупция можароси бўлди. Натижада клубнинг 2та чемпионлик унвони олиб қўйилди, "Юве" эса қуйи лигага тушириб юборилди.

Бунинг оқибатида "Ювентус" бир қатор топ ўйинчиларидан айрилиб қолди. Лекин "Манчестер Сити"дан ажойиб таклиф тушганига қарамай, Буффон клубига содиқ қолди. Ўшанда инглизлар голкиперга 15 млн евро таклиф қилишганди. Бундай сумма дарвозабонни энг кўп ҳақ тўланадиган футболчилар рўйхатида биринчи ўринга чиқариб қўйган бўларди.

Жанжал дарвозабонга шахсан таъсир кўрсатди. Сабаби Жанлуижжини баъзи ўйинларга пул тикканликда айбланган, аммо спортчи айби йўқлигини исботлай олган. 2012 йил Буффон жонажон клуби яна олий лигага қайтишида катта ёрдам берди. Буффон фаолияти давомида "қуруқ ўйинлар" ўтказиш бўйича 2та рекорд ўрнатди (2014 ва 2016 йилларда): биринчисида 745 дақиқа, иккинчи йилда эса 746 дақиқа тўп ўтказмади.

Футбол клубларидан ташқарида ҳам Буффоннинг омади чопди. У Италия терма жамоаси сафида 1997 йил пайдо бўлди. У Жаҳон Чемпионати доирасидаги Россия термасига қарши баҳсда илк бор майдонга тушди. Баҳс 1:1 ҳисобда якунланди, бироқ жавоб учрашувида итальянлар ғалаба қозонишди. Жанлуижжи эса учинчи захира дарвозабони сифатида чемпионатга отланди.

2006 йилги мундиалда эса италиялик футболчи чемпион мақомига сазовор бўлди. Шунингдек, энг яхши голкипер сифатида Яшин мукофотига эга чиқди.

Аммо орадан икки йил ўтиб, терманинг асосий посбони бўлган Буффон моҳирлиги билан ҳам жамоасини қутқариб қололмади. Улар чорак финалдан чиқиб кетишларига тўғри келди. Бир қатор муваффақиятсизликлар юзага келди. Евро-2012да терма жамоа финалгача чиқди ва Конфедерациялар Кубоги-2013да бронза медалини қўлга киритди.


Шахсий ҳаёти

Жанлуижжи Буффон — ажойиб спорт формасига эга келишган эркак (бўйи - 191 см, оғирлии - 92 кг). Унинг мухлисалари жуда кўп. Аммо шахсий ҳаётида 2та жиддий муносабати бўлган. Унинг 3та фарзанди бор.

Жанлуижжи деярли икки йил давомида чехиялик профессионал модель Алена Шередова билан учрашиб юрган. 2006 йил ёшлар баҳс бойлашди: агар Буффон Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлса, у ҳолда қиз футболчининг таклифини қабул қилади. Италияликнинг омади келди ва ёшлар турмуш қуришди. Келаси йил эса ўғилли бўлишди ва камерунлик голкипер Томаса Н’Конога ҳавас қилиб, фарзандларига унинг исмини қўйишди.

2014 йил баҳорда ажрашишди, сабаби Буффон телебошловчи Илария Д'Амико билан учрашиб юрганди. Орадан икки йил ўтиб, уларнинг ўғил фарзанди Леопольдо Маттиа дунёга келди.

Жанлуижжи нафақат футбол орқали, балки меҳмонхона ва бассейн бизнеси орқали ҳам пул топади. Шунингдек, ота-онасининг тоғ-чанғи туризм бизнесига ҳам қўшилган. Қолаверса, бир нечта автотураргоҳ, ресторанлар ва магазинлари ортидан ҳам келадиган даромади бор. У кўчмас мулк ҳуқуқига эга: 25та квартира, вилла ва 2та дала ҳовлиси бор.

Буффон — ижтимоий тармоқларда ҳам жуда фаол фойдаланувчи. Футболчининг Инстаграм ва Твиттерда шахсий саҳифалари бор.


Жанлуижжи Буффон ҳозир

2017 йил футболчи халқаро майдондаги фаолиятини якунлаши мумкинлиги билан кўплаб мухлисларини ташвишга солиб қўйди. Италия терма жамоаси ЖЧ-2018 иштирокчилари орасига киролмаганидан кейин Жанлуижжи шундай қарорга келганди. Бироқ спортчи ҳали бу ишга қўл ургани йўқ.

2018 йил апрель ойида Чемпионлар Лигасида кутилмаган ишлар рўй берди. "Ювентус" ЕЧЛ чорак финал босқичида "Реал"га имкониятни бой берди. Жавоб учрашуви охирида эса ҳакам Майкл Оливер Италия клуби дарвозасига пенальти белгилади. Буффон эса ҳакамга бақирди. Натижада қизил карточка олди ва ўйинни тарк этди.

Ҳакам уни ўйиндан четлатганидан ўйинчининг мухлислари қаттиқ норози бўлдилар, сабаби Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритиш "Юве" посбонининг ушалмас орзуларидан бири бўлиб қолмоқда эди.


Эришган ютуқлари
1997 — Ўрта ер денгизи ўйинларида кумуш медаль ғолиби
1998/99 — УЕФА Кубоги соҳиби
1999 — Италия Суперкубоги соҳиби
2006 — Жаҳон чемпиони
2012 — Европа чемпионатида кумуш медаль соҳиби
2013 — Конфедерациялар Кубоги бронза эгаси
2015, 2016, 2017 — Италия Кубоги ғолиби
— Италия чемпиони
— В Серия чемпиони
— Европа вице-чемпиони
— Ёшлар ўртасидаги Европа чемпионати ғолиби


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика