"Фанат Суперлига". "Машъал" – "Насаф" 3:1
29 мар 2020 16:15
Новости
"Фанат Суперлига". "Машъал" – "Насаф" 3:1
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.
Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.
Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.
Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Фанат Суперлига". "Машъал" – "Насаф"
"Ўйин" соат 16:15да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
1-савол: Футбол қироли Пеле Жаҳон чемпионатларида нечта гол урган? Жавоб: 12та (Шукуров Икромжон "Машъал" мухлиси биринчи бўлди)
2-савол: Европа чемпионлар лигаси финалида энг кўп 7 марта мағлуб бўлган клуб қайси? Жавоб: "Ювентус". (Темурбек Валиев "Машъал" мухлиси биринчи бўлди)
3-савол: 2017 йил Олий лигада ким нечта гол билан тўпурар бўлган? Жавоб: Марат Бикмаев 27та гол (MMMReal "Машъал" мухлиси биринчи бўлди)
4-савол: 2011 йил Олий лигада энг сўнгги ўринни олган жамоа қайси? Жавоб: "Сўғдиёна" (dinamo_real "Насаф" мухлиси биринчи бўлди)
Ўйин тугади: "Машъал" – "Насаф" 3:1
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии