Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган
04 июл 2025 11:15
Новости
Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган
Бугун Суперлигада 15-тур учрашувлари давом эттирилади.
Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги "Қўқон-1912" "Сўғдиёна" меҳмони бўлади. Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 34 марта тўқнаш келишган. Бу сафарги тўқнашув жамоларнинг ўзаро 35-учрашуви ҳисобланади.
Қизиқ маълумот, қўқонликлар чемпионат доирасида шу кунгача Жиззахда ғалаба қозонмаган. 17 та баҳснинг 12 тасида мезбонлар ғалабани ўзиники қилган, 5 та баҳсда томонлар бир очкога рози бўлишган.
Учрашув бугун Жиззахдаги "Марказий" стадионда 20:00да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии