RU

Последние новости

01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  3 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  1 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  2 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  9 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1 23:35Тер Штеген Жоан Гарсиянинг рўйхатга олинишига тўсқинлик қилмоқда  0 23:00Томас Парти Испанияга қайтмоқда — Here We Go!  1 22:33"Боруссия" электромобил ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорлик қилади  0 22:05Суперлига. ОКМК Санчеснинг дубли эвазига "Пахтакор" майдонида ғалаба қозонди  74 21:36"Боруссия" АПЛдан 25 млн еврога ўйинчи сотиб олиши мумкин  0 21:08Жек Грилиш "Эвертон"га ўтиши мумкин  0 20:37"Реал Мадрид" Родриго бўйича бирорта клубдан таклиф олмагани маълум бўлди  5 19:51"Эспаньол" Лукас Васкесни таркибга қўшиб олмоқчи  0 19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  2

Факт. «Қўқон-1912» Жиззахда ғалаба қозонмаган Новости

Факт. «Қўқон-1912» Жиззахда ғалаба қозонмаган

Суперлига 8-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

ЎТГАН  МАВСУМДА

Биринчи давра 14-турида “Сўғдиёна”  сафарда   “Қўқон-1912”га  қарши баҳс олиб борган эди.  Ушбу баҳсда ўткан масумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Мурод Холмухаммедов 20 дақиқада ҳисобни  пенальтидан очган эди. Кўп  ўтмай 25 дақиқада  Сухроб Бердиев ҳисобни 2:0 кўринишига  олиб келган. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Филип Райевац ҳисобни йирик 3:0 ҳолатига олиб келган эди. Иккинчи бўлимнинг 55 дақиқасида Сардор Эминов пенальтидан ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди 3:1. 76 дақиқада Санжар Рашидов Никита Рибкин дарвозасини ишғол қилди ва  шу тариқа ўйин 3:2 ҳисобида якунланган эди.

“Сўғдиёна” олий лиганинг 29-турида ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилган эди. Ўйиннинг 28 дақиқасида Мурод Холмухаммедов пенальтидан ҳисобни очган бўлса,64 дақиқада Умид Қодиров ҳисобни тенглаштирган эди. Баҳснинг 90 дақиқасигача қадар таркибимизда 9 нафар футболчи тўп тепди. Умид Қодиров 90 дақиқада гол уриб жамоанинг ғалабасини таъминлаган эди.


ЎЙИННИ ВЛАДИСЛАВ ЦЕЙТЛИН БОШҚАРАДИ


Ушбу баҳсни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Р.Фозилов(Наманган) ва  М.Нехочин (Наманган) ёрдам беради. Заҳирадаги  ҳакам Шухрат Ражабов.

Назоратчи: Р.Серазиддинов
ЎзПФЛ вакили: Эркин Бахтиёров

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Қўқон-1912”  клублари олий лигада шу кунгача 22 бор куч синашишган.“Қўқон-1912” ҳисобида 7 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 11 та ғалаба мавжуд. 4 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик  жиззахликлар томонида:  37:27. “Қўқон-1912”  ўзаро ўйинларда 25 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 37 очкони қўлга қиритган.  “Қўқон-1912”нинг энг йирик ғалабаси 4:2, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  5:2.

 “Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:
19.11.2017 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
29.10.2016 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
26.06.2015 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
14.09.2002 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
10.05.2000 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912» 3:2
25.09.1999 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
14.08.1998 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 5:2
06.09.1995 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 4:0
03.11.1994 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 3:0
29.09.1993 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
26.08.1992  «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 11 та ўйиндан 9 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда қўқонликларга 3 очкони бой бермаган.


ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 24 апрель куни соат 16:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 25 апрель  куни  соат 20:30 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади. Ўйиини “Спорт” телеканали орқали жонли томоша қилишингиз мумкин. Баҳсни Хайрулла Хамидов шархлаб боради.

“ҚЎҚОН-1912” ДАГИ ТАНИШ ФУТБОЛЧИЛАР


Жалил Кимсанов 2012-1013 йилларда,Сухроб Бердиев 2013-2014, Мурод Холмуҳаммедовлар 2015-2016 “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилишган. Иқбол Маликжонов, Дониёр Ҳасанов, Акмал Холмуродовлар “Сўғдиёна” таркибида собиқ жамоаларига қарши баҳс олиб боради.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика