Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти
06 июл 11:48
Новости
Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти
Суперлига 15-туридан ўрин олган "Динамо" - "Насаф" учрашувига қизиқиш юқори.
Жамоалар шу кунга қадар Суперлигада 44 марта тўқнашган. Тарихига назар ташласак, устунлик мутлақо "Насаф" томонида. "Аждарлар" 23 учрашувда ғалаба қозонган, "Динамо" 8 бор зафар қучган, 13 беллашув дуранг билан якунланган.
Самарқандда ўтган 22 учрашувдан 8 тасида "Насаф" ғалаба қозонган, 5 ўйинда эса мезбонлар — "Динамо" 3 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Қолган 9 беллашувда жамоалар бир очкодан бўлишиб олган.
Қизиғи шундаки, "Динамо" рақибини ўз уйида охирги марта 2008 йилда мағлуб этган — ўшандаги 3:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган. Бугунги учрашув 20:00 Самарқанддаги "Динамо" стадионида бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии