RU

Последние новости

20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  29 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  9 20:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  12 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0

Фабио Полетто: “Бутун дунёда футзал ривожланиб бормоқда” Новости

Фабио Полетто: “Бутун дунёда футзал ривожланиб бормоқда”

Колумбияда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати гуруҳ баҳслари ўз ниҳоясига етди.

Озарбайжон терма жамоаси “Ғ” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди. “Плей-офф” босқичида Озарбайжон терма жамоаси Таиландга қарши баҳс олиб боради. ушбу учрашувдан олдин биз ижтимоий тармоқ орқали Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Фабио Полетто билан боғланиб ундан интервью олдик.

“Гуруҳ босқичи биз учун жуда ҳам қийин кечди. Рақиблар ҳам анча кучли эди. Лекин, биз ўз ўйинимизни намойиш этдик ва чиройли футзал кўрсатдик. Энди, бор эътиборимизни кейинги босқичдаги ўйинга қаратамиз. Гуруҳдаги сўнгги учрашувда биз фақат ғалабани ўйлаб майдонга тушдик, чунки рақибимиз Эрон терма жамоаси эди. Ҳисобда дуранг натижа қайд этган бўлсакда, ўйин давомида устунлик биз тарафда бўлди. Ушбу натижа бизни гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашимизни таминлади. “Плей-офф”даги рақибимиз жуда ҳам кучли терма жамоалардан бири. Улар гуруҳ босқичида ҳам яхши натижани қайд этди. Бизни олдинда жиддий баҳс кутмоқда деб ўйлайман. Лекин бизнинг терма жамоа бор эътиборини ижобий натижа қайд этишга қаратган. Жуда ҳам ажойиб турнир бўлиб ўтмоқда. Мундиалдаги барча терма жамоалар яхши ўйин кўрсатяпти. Бутун дунёда футзал ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда”, - дейди Озарбайжон терма жамоаси аъзоси Фабио Полетто.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика