Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"
19 ноя 22:35
Новости
Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги йиғин якунлари ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Бизнинг олдимизда катта мақсад турибди — 2026 йилги Жаҳон чемпионатига пухта, тайёрланган ва тўлиқ хабардор ҳолда етиб бориш. Шу нуқтаи назардан, БААда ўтказилган Ал-Айн халқаро кубогида ғалаба қозонган жамоам билан фахрланаман. ФИФА рейтингида биздан юқорида жойлашган Миср ва Эрон каби кучли рақиблар устидан эришилган ғалабалар муҳим тажриба бўлди.
Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз. Қадамма-қадам, ҳар куни фидойилик билан ишлашни давом эттиришимиз зарур. Фақат шунда биз барқарор ва мустаҳкам жамоа тизимини шакллантира оламиз.
Биз — бир жамоамиз. Ўзбекистон халқи. Келинг, биргаликда орзу қилайлик”, -дейди Фабио Каннаваро.
Похожие новости
21:09
ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди 18
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии
Агар маош бўйича таққослаётган бўлсангиў унда тўғри. "Копадзе киму, каннаваро ким"
Jaxon chempionatidan umidlarimiz katta Shef