FA Венгерга нисбатан айблов эълон қилди
23 янв 2017 22:55
Новости
FA Венгерга нисбатан айблов эълон қилди
Англия футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитаси Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгерга нисбатан айблов эълон қилди.
Мураббий мамлакат чемпионатининг 22-тури доирасидаги “Бернли”га қарши кечган ўйин чоғида ўзини тута билмаган. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати хаба бермоқда.
Учрашувда “канонирлар” 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Венгер асосий вақтга қўшиб берилган дақиқада “Арсенал” дарвозаси томон белгиланган пеналтига жиддий тарзда эътироз билдирганди.

Кийиниш хонасига йўл олаётган Венгер хатто ёрдамчи ҳакам Энтони Тейлорни атайин туртиб юборганди. Учрашувдан кейин Арсен ўз қилмиши учун кечирим сўраган.
Аммо, бу ҳолат жазонинг юмшатилишига сабаб бўлмаса керак. Венгер 26 январь кунигача айблов юзасидан ўз фикрини билдириши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии