RU

Последние новости

02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  1 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  0 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  0 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  2 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  2 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  5 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  10 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  55

Европанинг кучли лигаларида кўп гол урган осиёликлар Новости

Европанинг кучли лигаларида кўп гол урган осиёликлар

Бугунги кунда Европа мамлакатлари лигаларида кўплаб осиёлик футболчилар тўп тепиб келмоқда.

Бугун якунланган мавсумда Европанинг кучли лигаларида ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этган Осиё қитъаси вакиллари билан таништирамиз.

Ку Жа Чол ("Аугсбург" - 8 та гол)


Ку Жа Чол "Аугсбург"га қайтганидан сўнг, биринчи мавсумдаёқ 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Клуб мавсумни 12-ўринда якунладию


Поря Аҳмади ("Бангор Сити" - 8 та гол)


Сиз эронлик Поря Аҳмади ҳақида умуман эшитмагандирсиз, у тўп сурадиган "Бангор Сити" ҳам Уэльсда машҳур эмас. 23 ёшли футболчининг 8 та голи жамоасининг муваффақиятларига катта хисса қўша олди.


Шинжи Кагава ("Боруссия" Д - 9 та гол)


Шинжи Кагава сўнгги мавсумда "Боруссия"даги ўйийнлар сонини 100 тага етказиб олди. Япониялик ярим ҳимоячи 9 та гол билан мавсумда яхши якунлади.


Йуйа Кубо ("Янг Бойз" - 9 та гол)


23 ёшли ҳужумчи сўнгги мавсумда Швейцариянинг "Янг Бойз" клуби сафида ўз ҳисобига 9 та гол ёздириб қўйди.


Сардор Азмун ("Ростов" - 9 та гол)


Якунланган мавсумда "Ростов" "Лестер Сити" каби кўпчилик учун кутилмаган сюрприз бўлди. Улар Россия чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритишди.

Жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлган Сардор Азмун 9 та гол уриб, "Ростов" учун муҳим бўлган очколарни тўплаб берди.


Сук Хьюн Жун ("Виториа Сетубал"/ "Порту" - 10 та гол)


Жанубий кореялик Сук Хьюн Жун "Виториа Сетубал" сафида 9 та гол урганидан сўнг "Порту"га ўтди. Жорий мавсумда футболчи олдинги мавсумдан кўра битта кўпроқ гол урди.


Тукуми Минамино ("Зальцбург" - 10 та гол)


Тукуми Минаминонинг "Зальцбург"даги илк мавсуми омадли чиқмади. Минамино жорий мавсумда 10 та гол уришга муваффақ бўлди ва бу жамоанинг чемпионлик йўлида катта ёрдам берди.

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика