RU

Последние новости

12:25Венсан Компани: "Ҳамма Бундеслигани осон дейди, лекин бугун бундай эмаслигини кўрдик"  1 12:02Лиам Росеньор Мудрик ҳақида: "У билан гаплашиб олишим керак, ҳозир у учун қийин давр"  0 11:45Арне Слот "Борнмут"дан учралган мағлубият сабабини айтди  2 10:55Олександр Воробей собиқ жамоаси билан шартнома имзолади  0 10:36САфарда. "Динамо"нинг БААдаги машғулотлари қандай кетмоқда? Вадим Абрамов билан интервью  3 10:12"Сўғдиёна"да 8 йил ўйнаган Митрович Сербияга қайтди  0 09:57Арбелоа: "Винисиус ва Мбаппе — ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир икки энг яхши футболчи"  3 09:37"Шўртан" ҳужумчиси "Машъал"га ўтди  0 09:07Жавоҳир Сидиқов: "Қўқон-1912"га бўлган меҳрим бошқача"  3 08:34"Қизилқум" ярим ҳимоячиси "Каттақўрғон"да  0 08:05Достон Турсунов: "Жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилганман"  1 07:37Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  16 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  11 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  9

Европанинг энг самарали ўйинчилари Новости

Европанинг энг самарали ўйинчилари

Ёш футболчиларни кузатиш доим қизиқарли бўлган. Бугун УЕФА етакчи клубларида фаолият юритаётган 23 ёшгача бўлган ўйинчилар ҳақида суҳбатлашамиз.

Рўйхатимизда Шотландия ёки Голландия клуб вакиллари ўрин эгалламаган. Бироқ Россия, Португалия, Украина, Бельгия ва Туркия форвардлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Ландри Димата (“Вольфсбург”дан “Андерлехт”га ижарага ўтган. 13 гол)

Димата Бельгия ёшлар термасида фаолият юритади (12 баҳсда 7та гол). Унинг шартнома муддати ёзда ўз якунига етади. У ижарадаги клуби таркибида 13та гол уришга муввафақ бўлди. 21 ёшли ўйинчига “Рома” ҳам катта қизиқиш билдирмоқда.

Тимо Вернер (“Лейпциг”, 13 гол)

“Агар у янги клуб излаётган бўлса, у ҳолда “Ливерпуль”ни танлашини хоҳлар эдим”, — дейди “Лейпциг” собиқ ўйинчиси Наби Кейта. “Ливерпуль” 3 мавсум давомида майдонга тушиб, малакасини ошириб бораётган ўйинчини ўз сафига қўшишга қарши бўлма    йди, албатта. Бироқ 22 ёшли немис асосий жамоада ўйнаши номаълум бўлган жамоага ўтишни истармикан?!

Усмон Дембеле (“Барселона”, 13 гол)

“Барса” Дембеле учун 100 млн. фунт сарфлаганига ҳалигача кўпчилик ишонгиси келмайди. Лекин француз мухлисларнинг муҳаббатига сазовор бўлмоқда. Жамоада фақатгина Месси хаафли вазиятлар яратмоқда. Шу сабабли, Дембелени Филиппе Коутиньодан анча яхшироқ десак, адашмаймиз. Агар унга сарфланган маблағни ҳисобга олмасак, бу ҳолат 21 ёшли футболчи учун ёмон эмас.

Весли (“Брюгге”, 14 гол)

22 ёшли бразилиялик жуда кучли, тезкор, босим ўтказа оладиган ва яхши ҳужум қиладиган ўйинчи ҳисобланади. Унинг трансфери ёзда катта шов-шувларга сабаб бўлиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, “Арсенал”, “Эвертон” ва “Лацио” унга катта қизиқиш билдирмоқда.

Карлуш Винисиус (“Риу Ави”дан “Монако”га ижарага ўтган. 14 гол)

Яна бир ажойиб бразилиялик ўйинчи. 23 ёшли Винисиус “Монако”га ижарачи сифатида келган ва ҳали ўзини танитишга улгурмади. У “Риу Ави”да 14та гол урганди — бу ҳазил эмас. Уни ёрқин келажак кутаётганига ишонамиз.

Габриэл Жезус (“Манчестер Сити”, 16 гол)

Жезусу эндигина 21 ёшга тўлди. Бу мавсумда у асосий таркибда 7 маротаба майдонга тушди. Кубок баҳсларида бироз кучсиз ўйин кўрсатган бўлса-да (6та гол), “Шахтёр” дарвозасини 3 марта ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Николя Пепе (“Лилль”, 17 гол)

Ярим ҳимоячи ажойиб ўйин кўрсатиб, самарали ҳаракатланмоқда. ЕЧЛ учрашувларида жамоасига катта ёрдам бериб турди. Лекин уни 70 млн фунтга харид қилишган. Шу сабабли, у буни оқлаши шарт. Эслатиб ўтамиз, “Барселона” клуби унга катта қизиқиш билдирмоқда.

Лука Йович (“Бенфика”дан “Айнтрахт”га ижарага ўтган. 19 гол)

Бу мавсумда Йович ўзини бутун дунёга танита олди. Германиядаги ажойиб чиқишлари туфайли “Барселона”, “Реал” ва “Челси”нинг эътиборига сазовор бўлди. Лекин “Айнтрахт” ҳам Лукани сотиб олиш эҳтимоли катта. Йович учун кураш бошланиш арафасида турибди.

Кшиштоф Пентек (”Милан”, 26 гол)

23 ёшли поляк “Милан”нинг дастлабки 5 учрашувида 6та гол уришга муваффақ бўлди. “Женоа” уни 31 млн фунт эвазига сотиб юборган эди. Қизиқ, ҳозир бу ишига пушаймон қилаётган бўлса ажабмас. Чунки икки ҳафта ўтиб, унинг трансфер бозоридаги нархи 2 баробарга ошиб кетди.

Килиан Мбаппе (ПСЖ, 29 гол)

Франция ва дунё футбол юлдузи Килиан Мбаппени ҳамма танийди. Чексиз иқтидор соҳиби ҳамда Жаҳон чемпиони бугунги кунда ПСЖ таркибида ЕЧЛ кубогини қўлга киритиш учун кураш олиб бормоқда. У ҳақида кўп гапириш шарт эмас. Сабаби унинг сатистикаси барча саволларга жавоб бера олади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика