RU

Последние новости

17:00Ўзбекистон кубоги. Бугун 6та ўйин бўлиб ўтади  2 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  14 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  1 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  4 15:30А Серия. Чемпион "Интер" "Сан-Сиро"да "Торино"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  0 14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  24 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  23 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  24 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  8 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  10 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0

Европани забт этаётган янги топ форвард ҳақида Новости

Европани забт этаётган янги топ форвард ҳақида

29 январь куни "Наполи" ўта муҳим баҳсда "Рома"ни (2:1) енгди, айниқса биринчи гол жуда чиройли чиқди.

17-дақиқада Хвича Кварацхелиянинг узатмасидан кейин Осимхен тўпни ўзига ўнглаб, кейинги ҳаракатда Руи Патрисиу қўриқлаётган дарвозани "ўққа тутди". 

Гол ҳар икки жамоа мураббийларини ҳайратда қолдирди.

Лучано Спаллетти ўша вазиятни қуйидагича изоҳлади: "Бу голда ҳамма нарсани кўриш мумкин: техник маҳорат, тўп билан икки рақиб қуршовида ҳам нозик ҳаракатларни амалга ошира олиш ва у шу қадар кучли зарба бердики, худдики оёқда эмас, тўпотар қурилмадек тасаввур уйғонди".

Жозе Моуринью эса Осимхенни бир йўла Дрогба билан солиштирди: "Осимхен ҳам ўша даражадаги ўйинчи, аммо Дидье йиқилавермасди. Агар Виктор Англияга боришни истаса, ўзгариши зарур. Сабаби Италияда унинг қилиқларига кўз юмишмоқда, Англияда эса қийинроқ бўлади". 

"Наполи" – "Рома" учрашуви вақтидаёқ Жозе Моуринью ва Виктор Осимхен қўл бериб кўришиб, бир-икки оғиз фикр алмашишга ҳам улгуришди.

Ўиндан кейинги матбуот-анжуманида Моуринью диалогда нима ҳақида гап кетганини ошкор этди:



"Мен унга ўта чиройли гол урганини ва бундай муғомбирлик ишлатиб йиқилавермаслиги кераклигини айтдим. Фантастик гол, у шу мавсум доирасидаги ўтган учрашувимизда ҳам ўхшаш гол муаллифи бўлганди, фантастик футболчи. Лекин у муғомбирлик билан жарима зарбалари ишлашга уринишни тўхтатиши зарур".


Осимхеннинг статистикаси — топ

2022/23-мавсум Виктор Осимхен учун "Наполи" таркибидаги энг яхшиси: 16 ўйинда 14 та гол ва 3 та голли узатма. Гол+пас тизимида Осимхен бундан яхшироқ натижага фақат бир марта эришган: 2018/19-йилги мавсумда "Шарлеруа" сафида Виктор 34 учрашувда 19+3 кўрсаткич қайд этганди. Худди шунча (17) очкони ҳужумчи "Лилль"да 2019/20-йилги мавсумда (13+4) расмийлаштирган, бироқ у мавсум нигериялик 27 баҳсда майдонга тушганди.


Ҳозир Виктор Осимхен вазифани 16 учрашувда бажариб улгурди. Ёки бу шунчаки маҳсулотнинг трансфердан аввалги рекламасими?


Фото: East News/Andreas SOLARO / AFP; REUTERS/Ciro De Luca 


Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика